Афғонистонлик ўзбек генерали бошчилигидаги партизанлар гуруҳи тузилди
Афғонистоннинг Бағлон вилоятида собиқ афғонистонлик ҳарбий қўмондони Абдурашид Дўстум бошчилигидаги " Бўрилар отряди" номланган партизанлик гуруҳ тузилди.
Афғоинстон ОАВларига кўра, кеча " Бўрилар отряди" партизан гуруҳи видеомурожаатида ўз фаолиятини маълум қилди. Бу гуруҳ шунингдек Афғонистон Миллий ҳаракати етакчиси Абдурашид Дўстумни қўллаб- қувватловчи кучлар эканини хабар қилди.
Хабарларда келтирилишича, ҳозиргача бир қанча қуролли гуруҳлар Афғонистонда мавжудлигини эълон қилиб, Толибон ҳукумтига қарши куролли курашни бошлаган.
Ўтмишда Афғонистоннинг Сарипул ва Шибирғон туманларидан " Бўрилар отряди" номланган кучлар Толибон билан тўғридан-тўғри уруш бошлагани ҳақида норасмий хабар тарқатилганди.
Афғонистон шимолидаги Жузжон вилоятида асосан ўзбеклар ва туркманлар истиқомат қилади. Шибирғон Балх вилояти маркзаи Мазори шарифдан 130 километр узоқликда жойлашган.
Абдурашид Дўстум кучлари 1990- йилларда Толибон билан шиддатли ва қонли тўқнашвуларда бўлганди.