октябр 20, 2021 16:06 Asia/Tashkent
  • Афғонистонлик сиёсий арбоблар томонидан Афғонистон миллий қаршилик олий кенгаши ташкил этилиши мумкин
    Афғонистонлик сиёсий арбоблар томонидан Афғонистон миллий қаршилик олий кенгаши ташкил этилиши мумкин

Афғонистоннинг 5 нафар жиҳодий қўмондонлари, Толибон радикал гуруҳига қарши кураш учун Афғонистон миллий қаршилик кенгашини тузиш тўғрисида келишганини эълон этдилар.

Ово ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Афғонистон Миллий қаршилик олий кенгаши дунё мамлакатларини Толибон билан ҳамкорлик қилмасликка чақиган.

 Афғонистон исломий-миллий ҳаракат партияси раиси Абдулрашид Дўстум,  Жамъияти Исломий партияси бўлинмаси раҳбари Атомуҳаммад Нур, Афғонистон халқ бирлиги партияси лидери Муҳаммад Муҳаққиқ,  Исломий даъват партияси раиси Расул Сайёф,  собиқ президентининг собиқ ўринбосари Юнус Қонуний бу сиёсий ташкилотнинг аъзоларидандир.

 Афғонистон олий миллий яраштириш кенгашини собиқ раиси Абдулла абдулланиг соибқ матбуокт котиби, Умед Майсам дунё мамлакатларини Толибон кабинетини расман тан олмасликлари ва афғон халқининг тинчлик ва аёллар ва озчиликлар ҳуқуқини таъмин этиш бўлган истак -хоҳишларини қўллаб- қувватлашга чақирди.

Бу кенгаш раҳбарлари,  Афғонистон халқини " ички зулм ва хорижий тажовуз ва босқинга қийин ва узоқ муддатли қаршиликка тайёр бўлишга чақирди.

Кенгаш Толибон гуруҳини собиқ ҳукумат қўшинларини ўлдириш ва қамоққа олишдан тийилишга мажбурий кўчириш ва одамларнинг уйларини босиб олишга чек қўйишга чақирди.

 

 

Ёрлиқ