Ўзбекистон давлати Толибон ТИВ раҳбарига қўйилган тақиқни бекор этилишини сўраган
Афғонистон Миллий хавфсизлик кенгашининг собиқ маслаҳатчиси Ўзбекистон давлатининг Толибон ҳаракати муваққат ҳукумати ТИВ раҳбарининг Самарқанд йиғилишда қаташишига қўийлган тақиқни бекор қилишни ҳаракат этишидан хабар берди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Афғонистон Миллий хавфсизлик кенгаши маслаҳатчиси Башир Софий ўзининг Твиттер саҳифасида Афғонистонга қўшни давлатларнинг тўртинчи йиғилишида мезбон сифатида бўлган Ўзбекистон давлати, БМТ Хавфсизлик Кенгашидан Толибон ТИВ раҳбарини йиғилишда қатнашиш учун мамлакатга кириш тақиқидан озод қилишни сўраган деб айтди.
У ўз сўзларида ҳозирча ҳеч бир давлат , жумладан Тожикистон давлати Толибон ТИВ вб -Амирхон Мутаққийнинг Самарқанд саммитида қатнашиши таклифига қарши чиқвмаган, бироқ Панжер фронти расмийлари Душанбе шаҳридан Мутаққийнинг сафар қилиш тақиқидан озод этилишига эътироз билдиришни сўраган деб изоҳлади.
Шу билан бирга, Афғонистондаги Толибон ҳаракати ТИВ раҳбарининг Самарқанд саммитига таклиф қилингани расман тасдиқланмаган.
Эслатиб ўтамиз бугун 13-апрель куни Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида Россия, Хитой, Эрон Ислом республикаси, Покистонн, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ТИВ раҳбари иштирокида Афғонистонга қўшни давлатларнинг тўртинчи учрашуви бўлиб ўтади.
Йиғилишда Афғонистон билан боғлиқ масалаларни муҳокама иқлинади. Олдингидек Толибон ҳаракати вакиллари ҳозир бўлмайди.
Аммо айрим бошқа хабарлар Толибон мувақққат ҳукумати ТИВ вазифасини бажарувчиси Амирхон Мутаққийни Ўзбекистонга борганидан далолат бермоқда.