Эрон ва Қирғизистон ҳукуматлари Ғарб давлатларининг минтақа ички ишларига аралашувини танқид қилдилар
Эрон Ислом Республикаси ва Қирғизистон Миллий хавфсизлик олий кенгашлари котиблари минтақа мамлакатлари ички ишларига Ғарб давлатларининг аралашуви ва Ғарбнинг истак- хоҳишлари ва сиёсатини минтақа халқларига юклатишига қарши эканлигини билдирдилар.
Эрон телерадикомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. Эрон Ислом республикаси Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Алиакбар Аҳмадиён ва Қирғизистон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Марат Иманкулов Бишкек шаҳрида учрашганида, айрим Ғарб давлатларини Афғонистондаги бир қатор террорчи гуруҳларни молиявий жиҳатдан таъминлаши ва уларни минтақа Марказий Осиёда бу террорчи гуруҳлар фаолиятини кучайтиришга уринишидан хавотир билдиришди.
Аҳмадиён ва Иманкулов бу учрашувда терроризм ва айниқса ИШИД террорчи гуруҳга қарши курашда сиёсий хавфсизлик ва ҳарбий ҳамкорликларни кучайтиришин таъкидладилар.
Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби ва Эрон Ислом Иниқлоби олий раҳбари вакили Алиакбар Аҳмадиён Қирғизистон миллий хавфсизлик олий кенгаши котибининг таклифига биноан, минтақа давлатлари миллий хавфсизлик масалалари бўйича котиблари ва маслаҳатчиларининг Афғонистон бўйича 6- йиғилишида қатнашиш мақсадида кеча Эрон делегацияси бошчилигида Бишкекка ташриф буюрди.
Эслатиб ўтамиз кеча Эрон Ислом республикаси ва Россия федерацияси миллий хавфсизлик олий кенгашлари котиблари ҳам бу йиғилиш доирасида учрашиб Теҳрон ва Москва ўртасида янги узоқ муддатли мукаммал келишувлар юзасидан фикр алмашдилар.
Афғонистон мавзусидаги учрашувларда Эрон Ислом республикаси, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Қиғизистон, Қозоғистон Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон каби минтақа мамлакатларнинг миллий хавфсизлик олий мансабдорр шахслари Афғонистон билан боғлиқ энг муҳими хавфсизлик ва сиёсий масалаларни муҳокма қиладилар, унинг натижалари ва минтақа мамлакатлари ва халқлари учун оқибатларини ҳам кўриб чиқиб, маслаҳатлашув ўтказишади.