Эрон Ислом республикаси Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Қирғизистонга ташриф буюрди
Эрон Миллий хвфсизлик олий кенгаши котиби минтақа давлатлари вакилларининг Афғонистон бўйича йиғилишда қатнашиш мақсадида Бишкекка сафар қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Толибон ҳаракати 2021 йил август ойида Афғоинстонда ҳокимиятни қайта қўлга киритгач халқаро қонунийликни қўлга киритишга уринмоқда, аммо халқаро ташкилотлар ва давлатлар жумладан Ғарб давлатлари ҳамиша Толибон ҳукуматини инсон ҳуқуқларини бузганликда айблаб келмоқда.
Халқаро ҳамжамиятнинг Толибон ҳаракатига қўяётган энг асосий талаби кенг қамровли ё ўзи инклюзив ҳукуматни шакллантириш, фуқаролар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш хусусан аёлларни меҳнат қилиши ва афғонистонлик қизларнинг таълим олиш ҳуқуқини тан олишидир.
Эрон Ислом республикаси Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Алиакбар Аҳмадиён Қирғизистон миллий хавфсили корлий кенгаши ктибининг таклифига биноан, минтақа давлатлари миллий хавфсизлик масалалари бўйича котиблари ва маслаҳатчиларининг Афғонистон бўйича 6- йиғилишида қатнашиш мақсадида кеча Эрон делегацияси бошчилигида Бишкекка ташриф буюрди.
Эрон ҳукумати минтақа давлатлари вакилларининг Афғонистон бўйича йиғилиши ташкилотчиси бўлиб бугунгача бу учрашувларнинг иккитасига ҳам Теҳрон мезбонлик қилган.
Афғонистон мавзусидаги учрашувларда Эрон Ислом республикаси, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Қиғизистон, Қозоғистон Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон каби минтақа мамлакатларнинг миллий хавфсизлик олий мансабдорр шахслари Афғонистон билан боғлиқ энг муҳими хавфсизлик ва сиёсий масалаларни муҳокма қиладилар, унинг натижалари ва минтақа мамлакатлари ва халқлари учун оқибатларини ҳам кўриб чиқиб, маслаҳатлашув ўтказишади.
Одатда бундай, учрашувлар доирасида қатнашувчи давлатларнинг олий мансабдор шахслари ўртасида икки томонлама маслаҳатлашувлар ҳам ўтказилди.