Саъид Ирвоний: Афғонистон келажагини чет эл аралашувисиз бу мамлакат халқи белгилаши керак
-
Саъид Ирвоний: Афғонистон келажагини чет эл аралашувисиз бу мамлакат халқи белгилаши керак
Эроннинг БМТдаги доимий вакили афғонистнлик гуруҳлари ўртасида инклюзив мулоқот зарурлигига тўхталиб Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами сиёсийлашганини танқид қилди.
Эроннинг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Амир Саъид Ирвоний бу мамлакатда содир бўлган яқиндаги зилзила қурбонлари учун ҳамдардлик билдириб, БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги Афғонистондаги вазият" мавзусидаги йиғилишда Теҳрон Афғонистон зилзила жабрдийдаларини қўллаб-қувватлаш ва уларга ёрдам юборишни давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди.
Эрон телерадиокомапаинясига таяниб Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эроннинг БМТдаги элчиси шунингдек Афғонистон билан 900 километрлик чегараси ва узоқ вақт миллионлаб афғонистонлик қочқинларга мезбонлик қилганига ишора қилиб, мамлакатдаги вазиятни бевосита Эрон миллий хавфсизлиги билан боғлиқлигини ҳам эслатиб, Эрон Ислом Республикаси икки томонлама ва минтақавий ташаббуслар ҳамда Доха йиғилиши жараёнидаги фаол иштироки орқали Афғонистондаги ҳукмрон ҳокимият билан ҳамкорлик қилмоқда деб изоҳлади.
У ўз сўзларида Афғонистон учун ягона барқарор ечим мамлакатнинг этник ва сиёсий хилма-хиллиги акс эттирувчи қамраб олувчи сиёсий жараёндир ва ташқаридан татбиқ этилган ечимлар қабул қилишини мумкин эмас, деб таъкидлади.
Эроннинг БМТдаги доимий вакили ҳорзирги Афғонистон ҳукумати объектив ҳақиқатдир ва халқаро ҳамжамият гуманитар ва иқтисодий инқирозларни ҳал қилиш учун улар билан ҳамкорлик қилииши керак, деб қайд этди.
Эроннинг Афғонистони кочқинларни узоқ муддатаа қабул қилиши натижасида юзага келган хавфсизлик ва иқтсодий босимларга ишора қилган Ирвоний ноқонуний фуқароларнинг қайтишини муқаррар эканлигини ҳам эслатиб, бу борада Эроннинг Кобул ҳукумати билан ўзаро ҳамкорлигини ҳам эълон қилди.
Ирвоний терроризм ва наркотиклардан холи мустақил бирлашган Афғонистонни қўллаб-қувватлаб, Афғонистон инқирозини бошқаришда БМТнинг муҳим ролини ҳам таъкидлади.