Самарқандда Толибон иштирокисиз Афғонистон масаласи муҳокама қилинади
13 апрель куни Самарқанд шаҳрида Афғонистонга қўшни даватлар ТИВ раҳарларинги 4-йиғилишини бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистонга қўшни давлатлар ТИВ раҳбарлари йиғилишининг иккинчи босқичи 2021 йил ноябрида Эрон Ислом Респубилкаси мезбонлигида ва -ўтган йили апрел оийда Хитой мезбонлигида бўлиб ўтганди.
13 апрель куни Самарқнадда Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади. Ўзбекистон, Эрон, Покистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Хитой ташқи ишлар вазирлари Афғонистондаги мавжуд вазиятни кўриб чиқадилар.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаг сайтининг хабар қилишича йиғилишда, Эрон Ислом республикаси, Хитой, Россия , Покистон, Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ТИВ раҳбарлари ва вакиллари қатнашдилар.
Толибон вакиллари бу йиғилишга даъват этилмаган. Бу масала эса Толибон ҳаракатининг аксиламалига сабаб бўлмоқда. Толибон ҳаракати Афғонистон масаласи бўйича ўтказилдиган ҳар қандай йиғилишда Кобулда бу гуруҳ вакили қатнашишини шарт деб айтишмоқда.
Толибон ҳаракати ҳукуматининг дунё давлатлари томонидан тан олинмагани Афғонистон масаласи бўйича деярли барча минтақавий ва халқаро учрашувларнинг ушбу гуруҳ вакили иштирокисиз ўтишга сабаб бўлди.
Бундан ташқари, Самарқанд шаҳрида 14 апрель куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Ташқи ишлар вазирлари кенгаши (ТИВК) йиғилиши бўлиб ўтади
Йиғилишда Ўзбекистон, Арманистон, Беларусь, Озарбайжон, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Қозоғистон делегациялари ҳамда МДҲ Ижроия қўмитаси иштирок этиши кутилмоқда.