март 13, 2023 11:56 Asia/Tashkent
  • Толибон ҳаракати расмийси мухолифатни огоҳлантирди
    Толибон ҳаракати расмийси мухолифатни огоҳлантирди

Толибон муваққат ҳукуматидаги олий таълим вазири сўзлаган нутқида мухолифат ҳаракатини " йўқ қилиш керак"деб иддао қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, 2021-йил август ойида Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритганидан бери Толибон ҳар доим мухолифатни бостиришда жумладан уларни қўлга олишда давом этмоқда. Аммо айрим гуманитар ташкилотларнинг ҳисоботини  ва айрим Толибон расмийларининг баёнотлари бу айбловларни тасдиқлайди.

Шафақно ахборот агентлигининг хабар қилишича, Толибон олий таълим вазири кечанги суҳбатида  Толибон ҳаракати  муваққат ҳукуматни йўқ қилишга уринаётганларни бостиришга тайёр эканлигини маълум қилди.

Суннат аҳли ва қозийлар диний расмийларини иштироки бу маросимида Толибонниг бу вазирлик вазифасини бажарувчи Нидомуҳаммад Надим  мухолифат гуруҳини хорижий давлатнинг фитналарини амалга ошириш ва халққа ҳам муаммолар ёритишга ёрдам қилишда айблаб, биз мухолифларни бостириб ва уларга қарши туришга тайёрмиз деб даъво қилди.

Толибон муваққат ҳукумати Олий таълим вазирлиги раиси мухолифатни ўлимга лойиқ эканлиги иддао қилиб Толион ҳукуматини тили ва қатлами билан йўқ қилишга уринганларнинг барчаси ўлимга маҳкумдир деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ