Генерал Абдуллоҳий Форс кӯрфази зоннасидаги араб давлатларни огоҳлантирди: АҚШга ёрдам берманг
-
Эрон қуролли кучлари Бош штаби раиси
Эрон қуролли кучлари Бош штаби раиси огоҳлантирди: АҚШ тажовузкор армиясига ҳар қандай ёрдам бериш ва ё имконият ва енгилликлар яратиш АҚШ ҳарбий кучларига шерик бӯлиш маъносини англатади.
Эрон телерадиокомпаниясига таяниб, Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон қуролли кучлари Бош штаби раиси генерал Али Абдуллоҳий ижтимоий тармоқдаги саҳифасида шундай ёзди: турли баёнотлар чиқариши билан, АҚШга Эронга қарши тажовузларида ӯз ерларидан фойдаланишга рухсат беришини эълон қилаётган Форс кӯрфазининг жануб зоннасидаги мамлакатлар, бизнинг кӯзларимиздан ҳеч нарса яширин ва махфий эмаслигини билишлари керак.
У ӯз сӯзларида қӯшимча қилдики, шу миқдордаги ҳарбий самолётлар, хусусан ёқилғи билан таъминловчи самолётларни мезбон мамлакатлар рухсатисиз базаларда жойлаштирилиши эҳтимолдан йироқ кӯринади.
Генерал Абдуллоҳий дедики, биз АҚШ тажовузкор армиясига ҳар қандай ёрдам ва уларга имконият яратиш АҚШнинг Эронга қарши ҳужумларига қӯшилиш ва шерик бӯлиш маъносида бӯлгани хусусида огоҳлантирамиз.
Генерал Абдуллоҳий: АҚШ мудофаа қалқони бӯлсангиз ёниб кетасиз