март 26, 2023 14:36 Asia/Tashkent
  • Толибон делегацияси илк марта Тожикистонга сафар қилди
    Толибон делегацияси илк марта Тожикистонга сафар қилди

Толибон ҳаракатининг расмийси делегацияси Тожикистоннинг Хоруғ шаҳридаги Афонистон консуллигига борди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининт хабар қилишича, Толибон муваққат ҳукумати ТИВ матбуот котиби Абдулқаҳор Балхий кеча Твиттер саҳифасида бу делегация Тожикистоннинг Бадахшон вилоятининг Хоруғ шаҳридаги Афғонистон консуллиги биносига ташриф буюрганини маълум қилди.

Балхий ўз сўзларида Ҳож Муҳаммад Мусо Амирий бошчилигидаги Толибон вакиллари Хоруғ шаҳридаги Афғонистон консуллиги биносига ташриф буюриб, қор кўчкиси етказган зарарни ўрганиб чиқди ва Кобулдаги ТИВга ҳисобот тақдим этди.

Айиг керакки Тожикистон Толибон муваққат ҳукумати  билан алоқаларни йўқ ягона қўшниси ҳисобланади.

Бошқа томондан  Душанбе шаҳрида Аҳмад Масъуд бошчилигидаги Толибонга қарши Қаршилик жабҳаси номланувчи фронт фаолият қилади.

Толибон ҳаракати  2021-йил августидан бери Афғонистонда назорат ўрнатган бўлса-да, мамлакатнинг Душанбе шаҳридаги элчихонаси ҳамон собиқ ҳукумат дипломтия ихтиёридадир ва бу ваколатхона Толибон делегациясининг сафари ҳақида ҳозирча изоҳ бермаган.

Ёрлиқ