март 25, 2023 12:03 Asia/Tashkent
  • Афғонистон Толибон ҳукумати ташқи ишлар вазири дунё билан ўзаро ҳамкорликка урғу берди

Афғонистон Толибон ҳукумати ташқи ишлар вазири дунё давлатлари билан ҳамкорликка алоҳида таькидлади.

2021-йил августида ҳокимиятни қайта қўлга киритганидан бери Толибон гуруҳи халқаро легетимликни қўлга киритиш учун курашиб келмоқда. Халқаро ҳамжамиятнинг Толибонни тан олиш борасидаги энг муҳим талаби кенг қамровли ҳукуматни шакллантириш, фуқаролар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, жумладан, аёлларнинг меҳнат қилиш ва афғон қизларининг таълим олиш ҳуқуқини тан олишдир.

Эрон телерадиокомпаинясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Афғонистон Толибон ҳукумати ташқи ишлар вазири Амирхон Муттақи бу жума куни шундай деди: “Бу ҳукумат умумий манфаатларни ҳисобга олган ҳолда дунёга яна бир бор ижобий ҳамкорлик қўлини чўзишга тайёр.

Амирхон Муттақи қўшимча қилди: Афғонистон Толибон ҳукумати мулоқот ва фикр алмашишга таянади, лекин бу ҳаракат ҳар икки томон томонидан амалга оширилиши керак.

Афғонистон Толибон ҳукумати ташқи ишлар вазири ушбу ҳукуматнинг ташқи сиёсати глобал ва минтақавий мусобақаларда можароларнинг олдини оладиган мувозанатли ва мустақил ёндашувга асосланишини таъкидлади.

Амирхон Муттақи яна “Биз тенглик ва ҳурмат тамойилига асосланган умумий манфаатлар ва тинч-тотув яшаш имкониятларига интиламиз”, деди.

Ёрлиқ