20 июндан Душанбе – Тошкент — Душанбе йўналишида йўловчи поезди ҳаракатланишни бошлайди
(last modified Wed, 15 Jun 2022 04:45:50 GMT )
июн 15, 2022 09:45 Asia/Tashkent
  • 20 июндан Душанбе – Тошкент — Душанбе йўналишида йўловчи поезди ҳаракатланишни бошлайди
    20 июндан Душанбе – Тошкент — Душанбе йўналишида йўловчи поезди ҳаракатланишни бошлайди

20 июндан бошлаб 301/302-сонли Душанбе – Тошкент — Душанбе йўналишида йўловчи поезди ҳаракатланишни бошлайди

Ўзбекистон ва Тожикистон ўтасидаги поезд Душанбедан ҳафтанинг душанба кунлари жўнаб кетади ва сешанба кунлари соат 13:43 да Тошкентга етиб келади.

Тошкентдан ҳафтанинг ҳар сешанба куни соат 16:15 да жўнаб кетиб, Душанбега чоршанба куни етиб боради.

Маълумот учун, Тошкентдан Душанбегача темирйўл орқали бўлган масофа 916 километрни ташкил этади. Поезд 21 соат давомида ҳаракатланади.

301/302-сонли Душанбе – Тошкент — Душанбе йўналишида йўловчи поезди 10 та вагондан: 4 купе, 5 плацкарта ва вагон-ресторандан иборат.

Сотув муддатига қараб чегирмаларни ҳисобга олган ҳолда чипта нархи 381 476 сўмдан бошланади.

Ёрлиқ