Қирғизистон ва Тожикистон чегара кучлари ўртасида отишма бўлди
(last modified Fri, 16 Sep 2022 07:05:03 GMT )
сентябр 16, 2022 12:05 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон ва Тожикистон чегара кучлари ўртасида отишма бўлди
    Қирғизистон ва Тожикистон чегара кучлари ўртасида отишма бўлди

Бугун, жума куни эрталаб Қирғизистон ва Тожикистон чегара кучлари бир-бирига қарата ўт очди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қирғизистоннинг Боткен вилояти маҳаллий ҳокимияти бугун, жума куни эрталаб бу давлат ва Қирғизистон қўшинлари ўртасида икки давлат чегарасида ўқ узилгани ҳақида маълум қилган.

Бу хабарга кўра, Қирғизистон бу отишма ортидан Тожикистон билан чегарадош ҳудудлардан тинч аҳолини эвакуация қила бошлаган.

Қирғизистон ҳукумати мазкур воқеа юзасидан баёнот бериб, Тожикистонни икки томон аввал эришилган барча келишувларни бузганликда айблади ва Тожикистон томони Қирғизистоннинг чегара ҳудудлари ва фуқаролик марказларига қарши ҳужумлар уюштирганини даъво қилди.

Қирғизистон чегара хизмати чоршанба куни ушбу давлат ва Тожикистон чегарачилари ўртасидаги тўқнашув ҳақида маълум қилди, натижада бир тожик чегарачиси ҳалок бўлди, яна икки нафари яраланди.

Қирғизистон чегара хизмати иддиосига кўра, тожик чегарачилари қирғиз томони “жанговар позицияларини” тарк этишни сўрагач, ўт очган. Қирғизистон бунга жавобан уларга қарата ўт очган.