" Биринчи президент куни" Қозоғистоннинг давлат байрамлари рўйхатидан олиб ташланди
Қозоғистон давлат байрамлари рўйхатидан " биринчи президенти куни" олиб ташланди.
Бу байрам Нурсултон Назарбоевнинг мустақил Қозоғистоннинг биринчи президенти ва асосчиси сифатидаги хизматлари ва афзалликларини эътироф этиш мақсадида ташкил этилган.
Эрон телерадиокоманиясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон сенати ўзининг умумий йиғилишида " биринчи президент куни" ни нишонлашни давлат байрамлари рўйхатдан чиқарди.
2019-йил апрелида Нурсултон Назарбоев ўз лавозимини тарк этди ва Қозоғистон президенти лавозимини тарк этди ва Қосим Жомарт Токаев унинг ўрнини эгаллади.
Нурсултон Назарбоевнинг президентликдан кетганига қарамай, у мамлакатда умрбод Хавфсизлик кенгаши раиси ва ҳукмрон " Нур атен" партияси раҳбари бўлиб қолди аммо ўтган 2021 йил январь воқеаларда кейин у бу лавозимлардан ҳам маҳрум бўлди.
Референдумдан кейин Қозоғистоннинг амалдаги президенти Қосим Жомарт Токаев қарори билан бу мамлакат конституциясида Назарбоевнинг " Элбаси" /миллат етакчиси/ унвони ва бошқа имтиёзлар олиб ташланди.
Шу муносабатда яқинда Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоевга миннатдорчилик сифатида, Нурсултон номини олган бу мамлакат пойтахти номи қайта Остонага ўзгартирилди.