Нурсултон шаҳрида Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди
(last modified Fri, 12 Aug 2022 11:05:54 GMT )
август 12, 2022 16:05 Asia/Tashkent
  • Нурсултон шаҳрида Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди
    Нурсултон шаҳрида Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди

Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат пойтахти Нурслутон шаҳрида Марказий Осиёдаги энг катта масжиднинг очилиш маросимида қатнашди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Нурсултон шаҳрида Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев иштирокида Марказий Осиёдаги энг йирик масжид очилди. Қозоғистон собиқ президентининг матбуот котиби 10 гектар майдонини эгаллаган ушбу масжид очилиши хабарни твит қилди.

Давлат ёрдамиз қурилган бу масжиднинг бош гумбазининг баландлиги 90 метр, минораларининг баландлиги эса  130 метрни ташкил қилади.

Нурсултон Назарбоев бу масжиднинг очилишида  масжиднинг бир вақтнинг ўзида  30 минг киши намоз ўқиши мумкинлигини хабар қилди.