Тожикистон ва Эрон Ислом республикаси ўртасидаги муносабатларни кенгайтиришга урғу берилди
Тожикистон маданият вазири Эрон Ислом республикаси билан алоқаларни кенгайтиришни алоҳида таъкидлади.
Эрон телерадокомпаниясининг ўзбек тилидагсайтининг хабар қилишича, Тожикистн Мадапният вазири Зулфия Давлтахода Эрон маданият ва ислом ҳидояти ваири Муҳамадмаҳди Исомлий билан чршуда Эрон мданитя ҳафталигиниг Тожикистонда ўткзилшии икки давлат ўратидаги маданий алқларни мустаҳкалашда муҳим эканлига тўхталиб, Тожикистн респубилкаси Эрон билан маданият дастурлар алмашишга тайёр деб қўшимча қилди.
Эрон маданият вазири Муҳамадмаҳди Исмоилий ҳам Тожикистон Республикаси ҳукумати ва халқининг мемондўстлигини юқори баҳолаб, Тожикистоннинг Эрондаги маданият ҳафталигини ранг-баранг ва жозибали дастур сифатида олқишлади ва Эрон Ислом Республикаси ва Тожикистон президентлари ҳар доим икки давлат ўртасидаги муносабатларни барча соҳаларда мустаҳкамлашга эътибор қаратганларини деб эълон қилди.
Исмоилий дўст ва қардош давлатлар билан ҳар томонлама ҳамкорликларни Эрон ҳукуматининг устувор йўналишларидан бири эканлигини баён этиб, Эрон Маданият вазирлиги қўшма китоб кўргазмалари, театр ва мусиқа фестивалларини ўтказишга тайёр деб маълум қилди.
Эрон маданият вазирининг Тожикистонга сафари бу мамлакат маданият вазири Зулфия Давлатованинг расмий таклифига жавобан амалга оширилди ва Тожикистондаги Эрон маданият ҳафталигининг очилиш маросимида қатнашиш ва нутқ сўзлаш ва тожик расмийлари билан музокаралар ўтказишдан ташқари, Тожикистонда маданият ва санъат вакиллар ва истиқомат қилувчи эронликлар билан учрашиш ҳам кун тартибида жой олган.