Толибон мудофаа вазири БАА ҳукумати раиси билан мулоқот қилди
Афғонистондаги Толибон ҳукумати мудофаа вазири Абу-Дабида БАА ҳукумати раиси билан учрашиб БАА давлатини Толибон ҳукуматини кўпроқ қўллаб-қувватлашга чақирди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Толибон муваққат ҳукумати Мудофаа вазирлиги ўз твитида Абу-даби шаҳрида БАА ҳукумат раиси Шайх Муҳаммад Зоид Ол Наҳённи Толибон мудофаа вазири Мавлави Яъқуб Мужоҳидни қабул қилганига ишора қилиб, бу учрашувда муносабатларни мустаҳкамлаш, икки томонлама ҳамкорилк ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди деб изоҳлади.
Толибон мудофаа вазири БААга ташрифи пайтида бу мамлакатда яшовчиси бир гуруҳ афғонлар билан ҳам учрашди. Мавлави Муҳаммад Яъқуб Мужоҳид бу учрашувда Афғонистон барча афғонларнинг уйидир. Ҳар бир инсон хоҳ ичкарисида бўлсин, хоҳ ташқарида бўлсин, Афғонистонга сармоя киритиб мамлакат тараққиётига ҳисса қўшиши керак деб қўшимча қилди.
Бу эсаТолибон мудофаа вазирининг араб мамлакатларига иккинчи хорижий сафаридир. Яъқуб Мужоҳид бундан олдин Қатарда бўлиб бу давлат расмийлари хусусан ҳарбий ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилган эди.
Ўтган йилларда БАА доимо Афғонистонда ўз таъсирини ва иштирокини ривожлантиришга уринган аммо бу давлат ва бошқа араб давлатлари Афғонистонга энг кам миқдорда гуманитар ёрдам етказган.