Эронлик генерал Рашид ҳақида нималарни биласиз?
(last modified Sat, 28 Jun 2025 11:45:06 GMT )
июн 28, 2025 16:45 Asia/Tashkent
  • Эронлик генерал Рашид ҳақида нималарни биласиз?
    Эронлик генерал Рашид ҳақида нималарни биласиз?

Генерал Ғуломали Рашид жорий йил 13 июн куни сионистик режимнинг Эроннинг айрим ҳарбий, ядровий ва турар-жой объктларига ҳужуми натижасида шаҳид бўлди.

Генерал Рашид ҳарбий хизмат даврида катта маъсулиятли вазифларни бажарган. Улар орасида  1986-1989-йилларда Ислом Инқилоби соқчилар коопуси бирлашган штабининг амалиётлари бўйича раиси ўринбосари ва   1989-1999-йилларда Эрон Қуролли кучлари Бош штабининг разветка ва операциялар бўйича ўринбосари бўлган. 1999-йилда у генерал унвонини олган ҳолда, Қуролли кучлар Бош штаби бошлиғининг ўринбосари этиб тайинланди ва бу лавозимда 17 йил хизмат қилди. 2016-йилда олий раҳнамонинг буйруғи билан генерал Рашид "Хотам-ул-анбиё" марказий штабига қўмондон қилиб тайинланланди ва шаҳид бўлганига қадар бу лавозимда қолди. Шу билан бирга, у Миллий хавфсизлик олий кенгаши котибиятида мудофаа масалалари бўйича ўринбосар вазифасини ҳам бажарди. 

Генарал Рашиди шунингдек, Эроннинг мудофаа стартегиясини ишлаб чиқишда  муҳим рол ўйнади. Бу эса мамлакатнинг жиловлаш қобилиятини оширишга ёрдам берди. У Эрон қуролли кучларининг ҳужум қудратини ошира олди ва келажакдаги урушларнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, мудофаа -ҳужум тайёргарлигини ҳам оширди. Мазкур ўзгаришлар минтақавий ва глобал таҳдидларига қарши туриш учун ҳарбий салоҳиятини кучайтиришни ўз ичига олади. Инқилоб  етакчисидан ғалаба орденини олиши унинг бу соҳадаги беқиёс хизматларини кўрсатади.

Шаҳидлик

2025-йил 13-июн куни тонг саҳарда сионистик режимининг Исломий Эронга ҳужумларида Хотам-ул -Анбиё марказий қароргоҳи қўмондони генерал Рашид ўз ўғли билан бирга шаҳид бўлди.