Қозоғистоннинг машҳур оғир атлетикачиси ўз жонига қасд қилди
июн 28, 2023 10:56 Asia/Tashkent
Қозоғистон полиция ходимари 35 ёшли оғир атлетикачи Владимир Седовнинг жасадини Достик қишлоғидаги яшаш жойидан топди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишча, машҳур оғир атлетикачи Владимир Седовнинг яқинлари спортчининг ўз жонига қасд қилишига унинг оғир руҳий вазияти сабаб бўлганини айтишмоқда.
Қозоғистон полиция хизмати бу борадаги тергов ҳали ҳам давом этаётганини хабар қилди.
2008 йилги Олимпиада мусаобақаларида қатнашган ва ўз мамлакати учун кўплаб чемпионликни армуғон этган қозоғистонлик оғир атлетикачи Владимир Седов яқинда допинг-тести ижобий чиққани учун 2024 йилнинг августигача барча жаҳон чемпоинатларида иштирок этишдан четлаштирилганди.
Ёрлиқ