Қирғизистонда "Осмон" номли энг модерн шаҳр қурила бошланди
(last modified Sat, 01 Jul 2023 08:18:05 GMT )
июл 01, 2023 13:18 Asia/Tashkent
  • Қирғизистонда \
    Қирғизистонда \"Осмон\" номли энг модерн шаҳр қурила бошланди

Қирғизистон президенти Иссиқкўл вилоятида " Осмон" номли шаҳар қурилишини очилиш маросимида қатнашди.

Эрон телерадиокомпанияининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишча. Қирғизистон Республикаси президенти  Садир Жапаров  Иссиқкўл вилоятида мамлакатнинг иқтисодий ва сайёҳлик марказига айланиши  кўзда тутилган " Осмон" шаҳри қурилишининг очилиш маросимида қатнашди. 

Майдони  4015 гектар бўлиши кутилаётган бу шаҳарда илғор таълим тизими, замонавий соғломлаштириш ва ишбилармонлик марказлари , стадионлар, юқори технологиялар парклари ҳамда молия ва кредит муассасалари барпо этилиши кўзда тутилган.

Жапаров бу маросимда  Осмон шаҳри , Шарқ, Ғарб, Шимол ва Жанубни боғловчи молиявий марказга айланади ва  бу шаҳар барча потенсиал билан ишга туширилганида  Қирғизистон иқтисодиёти олға силжийди ҳамда  Қумтор кабиТомчи эркин иқтисодий зоннаси ҳам  иқтисодий локомотив сифатида олдинга силжийди де эълон қилди.

Илк ҳисоб -китоблар асосида, "Осмон" шаҳри қурилиши 2 миллиард долларга тушади ва Садир Жапаров томонидан ваъда қилинганидек қурилиши тўлиқ инвестор ҳисобидан амлага оширилади.