Тўқаев Европа мамлакатларида Қуръони карим ёқилганини қоралади
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Шимолий Европа мамлакатларида Қуръон каримнинг намойишкорона ёқилаётганини кескин қоралади
Қозоғистон президенти бу замонавий дунёда халқлар ва давлатлар ўртасидаги ишончга рахна солишга қаратилган номақбул ҳаракат эканини таъкидлади.
Қ.Тўқаевнинг фикрича, Шимолий Европа мамлакатларида кузатилаётган диний вандализм ва масъулиятсиз хатти-ҳаракатлар динлар ва давлатларнинг тинч тараққий этиши ғояси, умумқабул қилинган меъёрларга зид қилмиш сифатида қораланмоғи лозим. БМТ Бош ассамблеяси ҳам бу борада ўз сўзини айтиши керак.
Кейинги вақтларда Шимолий Европа давлатларида мусулмонларнинг муқаддас китоби бўлган Қуръони карим китоби – Мусҳафни омма олдида ёқиб юбориш ҳаракати бир неча бор қайд этилди. Жумладан, 27 июнь, Қурбон ҳайитининг илк кунида Швеция пойтахти Стокҳолм шаҳрида ироқлик муҳожир шундай қабиҳ ишга қўл урган. Яқинда эса Данияда ҳам худди шундай экстремистик ҳаракат содир этилган.