октябр 04, 2023 10:13 Asia/Tashkent
  • Абдуллоҳиён исломий муқаддасликлар ва қадриятларга қарши тажовузкор ҳаракатларга қатъий қарши туришга урғу берди
    Абдуллоҳиён исломий муқаддасликлар ва қадриятларга қарши тажовузкор ҳаракатларга қатъий қарши туришга урғу берди

Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ислом ҳуқуқшунослик кенгаши бош котиби Мустафо Сону билан учрашувида Исломий муқаддаслик ва қадриятларига қарши тажовузкор ҳаракатларига қатъий ва оқилона курашиш учун ислом уламолари ўртасида келишув ва мувофиқлаштириш зарурлигини таъкидлар экан, Теҳроннинг бу соҳада Исломий фиқҳий ассамблеяси билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини хабар қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича кеча Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён 37-Ислом бирлиги конференциясида қатнашиш учун Теҳронга келган Мустафо Сону билан суҳбатлашиб фикр алмашди.

Учрашувда Эрон ТИВ раҳбари  минтақанинг янги муҳитида Ислом фиқҳи ассамблеясининг ролини муҳим ва таъсирли эканлиги ҳамда ислом бирлигини мустаҳкамлаш ва Ислом уммати олдида турган муаммоларга қарши туриш учун ислом олами мутафаккирлари ўртасида ўзаро алоқаларни кучайтириш зарур деб таъкидлади.

У шунингдек муқаддас нарсалар ва исломий қадриятларини ҳақорат қилиш каби ўрмаловчи ва тажовузкор ҳаракатлар билан қатъий ва оқилона курашиш учун консенсиус ва мувофиқлаштириш зарурлигига тўхталиб Теҳроннинг бу соҳада ислом фиқҳий ассамблеяси билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Ислом ҳамкорлик ташкилоти ислом фиқҳи кенгаши бош котиби Мустафо Сону ҳам  Эрон Ислом республикасининг ислом оламидаги муҳим ва таъсрили ролига ишора қилиб Эронга ислом бирлиги йўлида уммат ва ислом мазҳаблари ўртасидаи яқинлашиш каби қимматли ташаббуслар ва саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдириб Ислом фиқҳи ассамблеясининг ҳаракталари ва фаоиляти ҳақида ҳисоботларни тақдим этди.

У Ислом фиқҳи форуми дастурларида кўпроқ эронлик олим ва мутафаккирларнинг иштирок этишни олқишлаб,  Эрондан ислом фиқҳи форуми учун кўпроқ ёрдам кўрсатишини сўради.

Учрашувда Эроннинг Ислом фиқҳи форуми билан ўзаро ҳамкорлиги ва алоқаларни мустаҳкамлаш йўллари муҳокама қилинди.

Ёрлиқ