октябр 03, 2023 14:05 Asia/Tashkent
  • Ислом инқилоби олий раҳнамоси:Бугун Ислом билан адоват ҳар қачонгидан ҳам яққол кўриниб турибди
    Ислом инқилоби олий раҳнамоси:Бугун Ислом билан адоват ҳар қачонгидан ҳам яққол кўриниб турибди

Ислом инқилоби олий раҳнамолари бугунги кунда Ислом билан адоват ҳар қачонгидан ҳам яққол кўзга ташланмоқда, деб таькидладилар:Қуръонни ҳақорат қилишнинг нафратли ҳаракати ва жиноятини уюштирувчилар Қуръонни заифлаштира олмайдилар, балки ўзларини йўқ қилишади.

Ислом инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий Раҳмат ва ҳидоят пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад Мустафо (с.а.в.) ва Имом Содиқ (а.с.) таваллуд кунлари билан бир вақтда, халқ, низом расмийлари, исломий мамлакатлар элчилари ва ваҳдат анжумани меҳмонлари билан учрашувда  буюк пайғамбар инсониятга башариятнинг барча катта дардларини даволовчи рецептни таклиф қилганликларини таъкидлаб, шундай дедилар:Улуғ Пайғамбар ҳақида гапирадиган бўлсак, ростдан ҳам камина ва мен кабиларнинг тили, ақли ва қалби у зотнинг буюк шахсини тушунишга қодир эмаслар.

Оятуллоҳ Хоманаий қўшимча қилдилар:Инсониятнинг барча аъзолари шу динга эътиқод қиладими ёки йўқми, Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан қарздор ва том маънода ўша эзгу динга мансубдир.

У киши Қуръонни ҳақорат қилишдек жирканч жиноятни уюштирувчилар ўзларини ҳалок қилишаётганини айтдилар ва шундай дедилар:Бу жиноятни ва бу жирканч ҳаракатни уюштирувчилар Қуръонга путур этказишимиз мумкин деб ўйлашади, лекин улар нотўғри ўйлашади.

Оятуллоҳ Хоманаий нутқининг яна бир қисмида сионистик режим нафрат ва ғазабга тўла эканини айтди:Бу сионистик режим узоқ ва атрофидаги давлатлардан қаноатланаётгандек эмас; Улар нафақат Эрон Ислом Республикасини, балки Миср, Ироқ ва Сурияни ҳам ёмон кўрадилар.

Бу йиғилиш ҳақидаги қўшимча хабарлар Ислом инқилоби олий раҳнамосининг ахборот идорасидан олинганидан сўнг кейинроқ эълон қилинади.

Ёрлиқ