октябр 03, 2023 14:59 Asia/Tashkent
  • Ислом инқилоби олий раҳнамоси Америка ва золим кучларнинг аралашувига қарши курашда исломий мамлакатларнинг бирлигига урғу бердилар
    Ислом инқилоби олий раҳнамоси Америка ва золим кучларнинг аралашувига қарши курашда исломий мамлакатларнинг бирлигига урғу бердилар

Ислом инқилоби олий раҳнамолари Қуръони Карим таълимотларидан зулмкор кучларнинг хавф-хатар ҳисси туфайли улар бу илоҳий китобни ҳақорат қилишга уринаётганини айтдилар ва Ислом мамлакатлари бирлиги ва Америка ва золим кучларнинг аралашувига қарши курашишдаги асосий масалаларда ягона сиёсат олиб боришга урғу берди.

Ислом инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий Раҳмат ва ҳидоят пайғамбари халқ, низом расмийлари, исломий мамлакатлар элчилари ва ваҳдат анжумани меҳмонлари билан учрашувда Ҳазрати Муҳаммад Мустафо (с.а.в.) ва Имом Содиқ (а.с.) таваллуд кунлари билан табриклаб, ул зотнинг буюк шахсини инсон тушунчаси англай олмади, инсон тили унинг фазилатларини ифода эта олмади, деб ҳисобладилар ва дедилар:Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёруғ қуёши инсониятнинг барча аъзоларининг бўйнида ҳақли ва ҳар ким у зотдан қарздордир, чунки Пайғамбаримиз моҳир ва доно табиб каби фақирлик, жаҳолат, зулм, камситиш, нафс, иймонсизлик, мақсадсизлик, ахлоқий бузуқлик ва ижтимоий зарар каби барча катта дардларнинг давоси учун илм ва амалий тавсиялар берганлар.

Ислом инқилоби олий раҳнамоси Қуръонни жоҳилона ҳақоратлар билан заифлаштириш ғоясини алданиш ва Қуръон душманларининг ичини очиб бериш, деб ҳисобладилар ва қўшимча қилдилар:Қуръон ҳикмат, илм, инсонпарварлик ва уйғониш китоби бўлиб, Қуръонга бўлган душманлик, аслида, бу юксак тушунчаларга душманликдир.

Маърузасининг яна бир қисмида “Ваҳдат ҳафталиги” муносабати билан ислом мамлакатлари етакчи ва сиёсатчилари ҳамда ислом олами мутахассислари ва элитасини ушбу  савол устида фикр юритишга чақирдилар:"Ислом давлатлари иттифоқининг душмани ким ва мусулмонлар иттифоқи кимга зарар етказади, уларнинг аралашуви ва талон-тарож қилишларининг олдини олади?"

Ислом инқилоби Олий Раҳбари Ғарбий Осиё ва Шимолий Африка минтақасидаги исломий давлатларнинг бирлиги Американинг ўғирлик, мажбурлаш ва аралашувининг олдини олишини таъкидладилар ва дедилар:Бугунги кунда Қўшма Штатлар минтақа давлатларига сиёсий ва иқтисодий зарбалар бермоқда, Сурия нефтини ўғирламоқда, ваҳший, шафқатсиз ва қонхўр ИШИДни ҳимоя қилиб, ўз лагерларида ушлаб турибди, токи муҳтож кунларда яна пайдо бўлиши ва мамлакатлар ишларига аралашиши мумкин бўлсин учун. Аммо ҳамма ҳамжиҳат бўлса, Эрон, Ироқ, Сурия, Ливан, Саудия Арабистони, Миср, Иордания ва Форс кўрфази мамлакатлари асосий ва умумий масалаларда ягона сиёсат олиб борса, золим кучлар уларнинг ички ва ташқи ишларига аралашишга аралашолмайдилар ва бунга журъат ҳам этмайдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий Ислом оламининг барча етакчилари ва шахсларининг ҳаётий бирлик масаласи устида фикр юритишларини зарур деб атади ва минтақанинг бошқа масаласи, яъни сионистик режимнинг давом этаётган жиноятлари ҳақида шундай деди:Бугунги кунда бу режим нафақат Эрон Ислом Республикаси, балки Миср, Сурия, Ироқ каби барча атрофидаги давлатларнинг нафратига тўла.

Ислом инқилоби Олий Раҳбари Фаластин масаласи ва бир миллатнинг ўз уйларидан тортиб олиниши ва ҳайдаб чиқарилиши ва уларнинг қийноқлари ва ўлдирилишини Ислом оламининг сўнгги бир неча ўн йилликдаги биринчи муаммоси деб атадилар ва таъкидладилар:Исломий республиканинг қатъий фикри шуки, сионист режим билан муносабатларни нормаллаштириш қиморини ўз ишларида намуна қилиб олган ҳукуматлар ютқазади, чунки бу режим кетишга маҳкум ва улар мағлуб отга тикишмоқда.

Ёрлиқ