Эрон ҳукумати Россиянинг Доғистон республикасида содир бўлган терактни кескин қоралади
(last modified Mon, 24 Jun 2024 09:10:47 GMT )
июн 24, 2024 14:10 Asia/Tashkent
  • Эрон ҳукумати Россиянинг Доғистон республикасида содир бўлган терактни кескин қоралади
    Эрон ҳукумати Россиянинг Доғистон республикасида содир бўлган терактни кескин қоралади

Эрон ТИВ матбуот котиби теракти оқибатида омон қолганларга ҳамдардлик бирдириб, Россиянинг Доғистон республикасидаги терактни кескин қоралади.

Эслатиб ўтамиз,   Шимолий Кавказда жойлашган Доғистон республикасининг икки шаҳрида қуролланган шахслар синагога, провослав черков ва полиция бўлимига уюштирилган теракт оқибатида бир руҳони  ва камида 15 полициячи қурбон бўлди.

Эрон Ислом респубилкаси ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний  Россиянинг Доғистон республикасида жумлдан Дарбанд ва Махачқалъа шахарларида содир бўлган терактларни кескин қоралади деб  хабар қилди Тасним сайти.

Эрон ТИВ матбуот котиби, Россия ҳукумати ва халқига айниқса ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларни тезроқ соғайиб кетилишини тилади. У шунингдек Эрон ҳар қандай турдаги террорризмни инсоният жамияти ва халқаро хавфсизликка таҳдид сифатида баҳолади ва халқаро ҳамжамиятнинг ушбу инсоинятга таҳдидга бўлган масалага қарши курашда жиддий, қатъий ва самарали саъй-ҳаракатлари зарурлигини таъкидлайди деб изоҳлади.