август 26, 2023 20:24 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
    Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 20-27 август кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Шавкат Мирзиёев Будапештда Бош вазири билан учрашув ўтказди

 

  • Фаластин ТИВ раҳбари ўзбекистонлик ҳамкасби ва Ўзбекистон Олий мажлис Сенат раиси билан учрашди

 

  • Доғистонда содир этилган портлашда 4 ўзбекистонлик қурбон бўлди

 

  • Шавкат Мирзиёевнинг Бокуга ташрифининг тафсилотлари: Алиев билан учрашувдан 15 ҳужжат имзоланганигача

 

  • Ўзбекистоннинг ёш олимлари Эронда стажировка ўтайди

 

  • Саида Мирзиёева президент ёрдамчиси лавозимига тайинланди

 

***

Ўзбекистон ва Венгрия

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Будапешт шаҳрига келгач, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон билан Венгрия ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзаро савдо ҳажми ортиб бормоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида етакчи корхоналар кооперацияси кучайётгани таькидланди.

Венгриянинг OTP банки Ўзбекистон банк-молия бозорига кириб келгани стратегик аҳамиятга эга экани ҳамда Европа бизнеси учун муҳим ишора бўлгани эътироф этилди.

Маданий-гуманитар соҳадаги қўшма дастурларни янада илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.

Жорий йил 20 август кунидан бошлаб Тошкент ва Будапешт ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши ишбилармонлик алоқаларини фаоллаштириш ва сайёҳлар оқимини кўпайтиришга хизмат қиладиган муҳим воқеа бўлиши таъкидланди.

Минтақавий кун тартибиги масалалар  юзасидан батафсил фикр алмашилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасида яқин ва конструктив ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

***

Ўзбекистон ва Фаластин ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар тўғрисида Баённома имзоланди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Фаластин ташқи ишлар ва экспатриантлар вазири Риад Малки билан учрашув ўтказди.

Учрашувда икки халқ ўртасидаги асрлар давомида шаклланган тарихий ришталар кўплаб йўналишларда алоқаларни кенгайтириш учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.

Томонлар Ўзбекистон ва Фаластин бозорларини кашф қилишда икки мамлакат ишбилармон доиралари вакилларини қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини тасдиқлашди.

“Кенг қамровли учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон ва Фаластин ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар тўғрисида Баённома имзоланди”, дейилади хабарда.

Ҳужжатда икки томонлама муносабатларнинг устувор йўналишлари, эришиладиган аниқ мақсадлар ва асосий қадамлар белгиланган.

Мазкур ҳужжат ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш йўлида муҳим ўрин тутишига ишонч билдирилди.

Шунингдек Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева кеча, 21 август куни Фаластин Ташқи ишлар ва муҳожирлар вазири Риёд Малкини қабул қилди.

Суҳбат давомида савдо-иқтисодий муносабатлар икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан эканлиги, шу нуқтаи назардан қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, фармацевтика ва тўқимачилик соҳаларида қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.

***

Доғистондаги портлаш

 

Бир неча кун олдин Доғистон пойтахти Махачкала шаҳрида портлаш юз берганди ва бу портлаш оқибатида 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани аниқланди.

Россиянинг Доғистон республикаси раҳбари Сергей Меликов йиғилишда Махачкаладаги ёнилғи қуйиш шохобчаси олдида содир бўлган портлаш оқибатида хорижий давлатлар фуқаролари ҳалок бўлганини маълум қилди.

Портлаш оқибатида 35 киши, жумладан, уч бола ҳалок бўлган. 119 киши эса жабрланган деб хабар қилган Спутник сайти.

“Ҳалок бўлганлар орасида тўрт нафар ўзбекистонлик  бор , - деди Меликов.”

Портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар оилаларига моддий ёрдам кўрсатилади. Ҳалок бўлганлар оилаларига 1 миллион рублдан, оғир даражада жароҳат олганлар оилаларига 400 минг рублдан берилади.

***

Мирзиёев ва Алиев

 

 Шавкат Мирзиёевнингн Бокуга ташрифи аввалида  унинг Озарбайжон президенти Илҳом Алиевн билан тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда  Ўзбекистон ва Озарбайжон орасидаги кўп қиррали стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш  Хусусан:

ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, янги кооперация лойиҳаларини биргаликда ишлаб чиқиш ва илгари суриш учун икки мамлакат ҳудудлари раҳбарларининг мунтазам учрашувларини ташкил этиш; 

маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш, таълим ва фан соҳасида қўшма дастурларни амалга оширишга тайёрлигини билдирди.

халқаро терроризм, экстремизм, наркотрафик, кибержиноятларга қарши курашиш борасида саъй-ҳаракатларни бирлаштириш;

Халқаро ташкилотлар доирасида фаол мулоқотни ва ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш масалаларини муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Каспий денгизи орқали юк ташишни кўпайтиради. Ушбу масала Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиевларнинг кенгайтирилган тартибдаги учрашувида муҳокама қилинди.

Транскаспий йўлаги доирасида қўшма логистика компаниясини ташкил этиш ҳамда Боку шаҳри ва учинчи мамлакатлар портларида омборхона инфратузилмаси ва логистика марказларини барпо этиш чоралари муҳокама қилинди, - дейилади хабарда.

Ундан ташқари учрашувида, маданий-гуманитар соҳада ҳамкорлик қилиш, саноат кооперациясини ривожлантириш ҳамда қўшма Инвестиция жамғармаси маблағларини фаол ўзлаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Йиғилиш давомида ташқи сиёсий идоралар раҳбарлари, Ҳукуматлараро комиссия ҳамраислари, транспорт ва энергетика, қишлоқ хўжалиги ва маданият вазирларининг музокаралар кун тартиби юзасидан ҳисоботлари тингланди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон республикаси  ўртасида Олий давлатлараро кенгаш ташкил этилди

“Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида Олий давлатлараро кенгаш ташкил этиш тўғрисидаги шартномани имзолашди”, дейилади хабарда.

Бундан ташқари, ташриф доирасида давлатлар, ҳукуматлар ва идоралар даражасида 15 та ҳужжат қабул қилинди.

***

Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ўзбекистонлик ёш олимларни Эронда стажировка ўтайдиган бўлишганини хабар қилди.

Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов Эрон Ислом Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари – Қишлоқ хўжалиги тадқиқот, таълим ташкилоти (AREEO) раҳбари Мохтаба Хаямм Некои билан учрашди.

“Қатор музокаралар давомида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги тадқиқот, таълим ташкилоти (AREEO) ўртасида 7 нафар ўзбекистонлик ёш олимларни ташкилотнинг таълим ва тадқиқот марказларида стажировкасини ташкил этишга келишиб олинди”, дейилади хабарда.

Ўзбекистон ва Эрон вакиллари учрашуви доирасида стажировка дастурларини ташкил этиш бўйича шартнома имзоланди.

Учрашув қишлоқ хўжалигида технологиялар трансфери, чорвачиликда фойдаланиш учун вакциналар ишлаб чиқишга доир ҳамкорликдаги тадқиқотлар, қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришнинг самарадорлигини оширишга қаратилган янги технологиялар бўйича тажриба алмашиш ҳамкорликнинг янги қадамлари бўлиши мумкинлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, Эрон томони технологиялар бўйича ҳамкорликни оширишда хусусий сектор вакилларини, хусусан, илмга асосланган компаниялар ўртасида ҳамкорликни қўллаб қувватлашини билдириб ўтди.

**

Саида Мирзиёева

 

Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси президенти ёрдамчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президентининг тегишли фармони имзоланган.

Шунингдек, Азиз Магрупов ҳам янгиланган таркибда президент ёрдамчиси лавозимини сақлаб қолган.

Саида Мирзиёева 1984 йилда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети битирувчиси, Тошкент давлат юридик университети, Ломоносов номидаги Москва давлат университети магистри, иқтисодиёт фанлари номзоди ҳисобланади.

Кўп йиллар давомида турли соҳаларда, шунингдек, 2019-2020 йилларда Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг ўринбосари бўлиб ишлаган. 2020 йилдан Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш фонди васийлик кенгаши раисининг ўринбосари бўлган.

Саида Мирзиёева 2022 йил ноябридан буён Президент администрацияси ижро этувчи аппарати коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шуъба мудири лавозимида ишлаётганди.

Ёрлиқ