Россиянинг Доғистон республикаси халқи сионистик режим самолётининг етиб келишига йўл қўймадилар
(last modified Mon, 30 Oct 2023 06:11:51 GMT )
октябр 30, 2023 11:11 Asia/Tashkent

Россиянинг Доғистон республикасининг юзлаб фуқаролари сиооинстларнинг фаластинликлрага қарши жинояти ортидан Тел-авивдан Махачқалъа аэропортига самолёт етиб келишига қарши кенг қамровли намойишлар ўтказди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россиянинг Доғистон республикаси халқининг сионистик режим самоёлтларини бу республиканинг Махачқалъа аэропортига етиб келишига қарши намойиши кеча аэропортни ёпиб қўйилишига сабаб бўлди.

Намойишчилар аэропортнинг халқаро терминалига бостириб кирди ва полиция аралашуви билан вазият нормла ҳолатига қайтарилди.

Бундан ташқари Россия авиация агентлиги ҳам номаълум шахслар Махачқалъа аэропортининг учиш- қўниш йўлагига киргани ортидан ушбу аэропортнинг парвозлари вақтинча  ёпилди деб таъкидлади.

Мазкур агентлик шунингдек бу аэропортга қўниши керак бўлган рейслар бошқа аэропортга йўналтирилди. Вазият нормал ҳолатга қайтгунига қадар бу ҳолат кучида қолади деб қўшимча қилди.

Сионистик режим жинояти фақат Ғазо бўлгаси билан чекланиб қолмайди ва ўтган 23 кун ичида Иордания дарёсининг Ғарбий соҳили ҳам сиоинстларнинг ҳужумлари нишонига айланган.

Сионистик режим жангарилари Ғарбий Соҳилдаги ҳудудларни қўшиб олиш мақсадида ҳозиргача 123 кишининг умрига зомин бўлди.

Сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги турар-жой ҳудудлари, шифохоналар ва мактабларга шафқатсиз ҳужумлари кучайгани шундай бир ҳолдадирки  Ал-Ақсо тўфони операциясидан 25 кун ўтиб бормоқда ва босқинчи сионистлар қуруқлик, денгиз ва осмондан Ғазо бўлгасига ваҳшиёна ҳужумларни давом эттирмоқда.