июн 16, 2024 15:41 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари Қурбон ва Ғадир байрамлари арафасида бир қатор маҳкумларни авф этиш ва ё жазони камайтиришга рози бўлдилар
    Инқилоб раҳбари Қурбон ва Ғадир байрамлари арафасида бир қатор маҳкумларни авф этиш ва ё жазони камайтиришга рози бўлдилар

Ислом Инқилоби олий раҳбари  Қурбон ҳайити ва Ғадир Хум байрамлари муносабати билан бир қатор маҳкумларга авф эълон қилиш ва ик уларга қўйилган жазони камайтиришга рози бўлдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий  Қурбон ва Ғадир Хум байрамлари муносабати билан жамоатчилик, инқилобий судлари, қуролли кучлар суди ва ҳукумат жазолаш судлари томонидан ҳукм қилинган 2 минг 654 /2654/ кишининг авф этилиши ва ёки жазо муддатини қисқартириш ва енгиллаширишга розилик бердилар.

Эрон суд ҳокимияти раиси ҳужжатул-ислом вал муслимин Муҳсин Эжаий  Ислом Инқилоби олий раҳбарига йўллаган мактубида  авф тўғрисидаги  авф этиш ва кечириш бўйича комиссия томонидан кўриб чиқилиб,  қонуний деб топилган мазкур маҳкумларнинг авф этиш ва ё жазо муддатини қисқартиришни таклиф қилди ва  бу таклиф ҳам Эрон Конституциясининг 1108-моддасининг 11 бандини амалга оширишда Инқилоб раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий томнидан қабул қилиниб тасдиқланди.

Ёрлиқ