май 04, 2024 14:51 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
    Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 28 апрелб -7 май кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Ўзбекистон Сенати Раиси “Германия – Марказий Осиё” парламент гуруҳи раисининг ўринбосари билан учрашди

 

  • Россия Ўзбекистонда АЭС қуриш бўйича шартнома тайёрламоқда

 

  • Диний-маданий ҳамкорликларини кенгайтириш Эрон ва Ўзбекистон кун тартибида

 

  • Ўзбекистон, Озарбайжон республикаси ва Қозоғистон энергия тизимларини бирлаштирмоқчи

 

  • Мирзиёев Туркия вице-президенти, ОПЕК Халқаро жамғармаси раҳбари ва ЕТТБ президентини қабул қилди

 

  • Мирзиёев: Ўзбекистонда 90 дан ортиқ давлатларга визасиз режим жорий этилди

 

  • Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди

***

Ўзбекистон Сенати Раиси Танзила Норбоева ва Германия Бундестагидаги “Германия – Марказий Осиё” парламент гуруҳи раисининг ўринбосари Манфред Грунд бошчилигидаги делегация билан учрашувида Ўзбекистон ва Германия муносабатлари кенг доирада ривожланиб бораётгани қайд этилди.

Аниқ сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон ва Германия расмийлаи учрашувида сиёсий, савдо-иқтисодий, ижтимоий, маданий-гуманитар ҳамкорлик янада мустаҳкамланади ҳамда парламентлараро алоқалар ривожлантириллиши ҳам таъкиадланди.

Танзила Норбоева  ва Манфред Грунд  мулоқотида Германия мамлакати  Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан, тез ривожланиб бораётган Ўзбекистон билан кўп қиррали муносабатларни янада чуқурлаштиришга тайёр экани айтиб ўтилди.

Биринчи навбатда, барқарор ўсиб бораётган иқтисодий йўналишда товар айирбошлаш ҳажмини кенгайтириш, янги инвестицияларни жалб этиш, замонавий ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш бўйича қизиқиш билдирилди.

Икки давлат ўртасидаги муносабатларда парламентлараро мулоқотнинг муҳимлигидан келиб чиқиб, бу борада қатор режаларга тўхталиб ўтилди. Хусусан, икки томонлама алоқаларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш, парламент қўмиталари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ва уни янада ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди. Электрон парламентни жорий этиш бўйича тажриба алмашишга келишиб олинди.

Делегация аъзолари Ўзбекистонда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо берди. Мазкур жараёнда Германия фаол иштирок этишга тайёрлиги билдирилди.

Меҳнат муносабатлари, гендер тенгликни таъминлаш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, маданий-гуманитар соҳаларда ҳам ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари бўйича фикр алмашилди.

Шунингдек 29 апрель  куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов Германия Бундестагининг “Германия-Марказий Осиё” парламент гуруҳи раиси ўринбосари Манфред Грунд билан учрашув ўтказди.

**

Россия Ўзбекистонда АЭС қурмоқчи

 

Россия томони ҳам кам қувватли атом электр станциялари лойиҳаларини таклиф қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Россия бош вазир ўринбосари, саноат ва савдо вазирлиги раҳбари Денис Мантуровга таяниб Аниқ сайтининг хабар қилишича,   

Россия савдо вазирига кўра,  қурилиш учун Ўзбекистонинг Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли яқинида жой танланган. Муҳандислик тадқиқотлари якунланди ва унинг атом электр станциясини қуришга яроқлилиги тасдиқланди. Бундан ташқари, Россиянинг  Ўзбекистонда АЭС қуриш лойиҳасининг оптимал техник конфигурацияси аниқланди.

Айни пайтда буюртмачи ва халқаро экспертлар билан биргаликда атом электр станциясини Ўзбекистон энергетика тизимига интеграциялашнинг техник масалалари ўрганилмоқда, шунингдек, иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда сув сарфини камайтириш ва электр энергиясини максимал даражада ишлаб чиқариш бўйича ишлар олиб борилмоқда. сайтидан.

АЭС ВВEР-1200 реакторларига эга иккита III+ авлод блокидан иборат бўлади, ишга тушириш 2033 йилга мўлжалланган. Лойиҳанинг тахминий қиймати 11 миллиард долларга баҳоланмоқда.

**

Эроннинг Тошкентдаги элчиси ва Ўзбекистон Бош муфтийси

 

Эроннинг Тошкентдаги элчиси ва Ўзбекистон Бош муфтийси икки мамлакат ўртасидаги дин ва диний муштараклик соҳасидаи алоқалар кенгайиб бораётганини таъкидладилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Эрон Ислом республикасининг Ўзбекистон пойтахтидаги элчиси Муҳаммадали Искандарий  Ўзбекистон Бош муфтийси Нуриддин Холиқназаров билан учрашганида Эрон мамлакати исломий  қадриятларни ҳимоя қилишда иккиланмай, ислом ва мусулмонларни ҳимоя қилишда фидокорона етакчилик қилади деб изоҳлади.

Эрон элчиси ўз сўзларида ислом оламидаги фитна, нифоқ ва низолар АҚШ ва сионистик режимнинг стратегик режаларидан бири бўлган. Динларни яқинлаштиришга Эрон Ислом республикаси доимо жиддий киришиб келган ва амалга оширган бир вазиятда АҚШ ва Исроил ҳеч қачон мусулмон халқларини хайирхоҳлари бўлмаган ва бўлмайди ҳам деб  маълум қилди.

Ўзбекистон республикаси Бош муфтийси Нуриддин Холиқназаров ҳам барча соҳалардаги Эрон ва Ўзбекистон  муносабатлари тенденцияссини ижобий баҳолаб Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги дин, маданият ва бошқа соҳалардаги муштараклик томонларнинг ўзаро алоқалариниянада чуқурлаштиришига муҳим рол ўйнайди деб эълон қилди.

У шунингдек Эронниннг форс тилидаги қўлёзмалар соҳасидагии имкониятарини инобатга олиб  Қуръон қўлёзмалари соҳасида ҳамкорликнии кенгайтиришга чақирди.

**

Тошкентда Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон энергетика вазирларининг иккинчи учрашувида “Ўзбекистон - Қозоғистон - Озарбайжон энергетика тизимларини ўзаро боғлаш лойиҳаси (“Яшил йўлак”)” тақдимоти ўтказилди

Мазкур тадбирда, Ўзбекистон энергетика вазири, инвестициялар, саноат ва савдо вазири, Қозоғистон ва Озарбайжон энергетика вазирлари, Озарбайжон иқтисодиёт вазири ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар, халқаро молия институтлари вакиллари иштирок этди.

Спутник сайтнинг хабар қилишича, “Анжуманда Озарбайжон, Қозоғистон ва Ўзбекистон энергетика тармоқларини ўзаро боғлаш орқали минтақада ишлаб чиқарилган яшил энергияни Европага экспорт қилиш лойиҳасини дастлабки техник-иқтисодий асослантиришнинг техник шартларини тасдиқлаш, лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ўрганиб чиқиш учун халқаро консултантларни ёллаш масалаларини кўриб чиқиш, лойиҳа юзасидан давлатлараро битим лойиҳасини тайёрлаш сингари ва бошқа масалалар муҳокама қилинди”.

Тадбир сўнгида Озарбайжон республикаси , Қозоғистон ва Ўзбекистон энергетика вазирликлари раҳбарлари энергетика тизимларини ўзаро боғлаш бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолашди.

**

Тошкентда иқтисодий форум

 

Шавкат Мирзиёев 1 май куни учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган Туркия Республикаси вице-президенти Жавдат Йилмаз,  ОПЕК Халқаро тараққиёт жамғармаси президенти Абдулҳамид Ал-Халифа ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одил Рено-Бассо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Кун сайтининг хабар қилишича, Мирзиёев ва Йилмаз учрашувида, Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. 

Фаол мулоқотлар барча даражаларда давом этаётгани, товар айирбошлаш ҳажми, қўшма лойиҳа ва корхоналар, тўғридан-тўғри авиақатновлар сони кўпайиб бораётгани, Туркиянинг етакчи компаниялари иштирокида энергетика, кончилик, озиқ-овқат, тўқимачилик ва бошқа устувор тармоқларда йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилаётгани қайд этилди. 

Мирзиёев ва Туркия  вице президенти Йилмаз

 

Шавкат Мирзиёев шунингдек, 1 май куни Тошкент халқаро инвестиция форуми дастури доирасида ОПЕК Халқаро тараққиёт жамғармаси президенти Абдулҳамид Ал-Халифани қабул қилди. 

Давлат раҳбари ОПЕК жамғармасининг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишдаги муҳим ўрнини қайд этиб, Ўзбекистонда саноат, инфратузилма, сув таъминоти ва бошқа соҳаларда молиялаштирилаётган тадбиркорлик лойиҳаларини юқори баҳолади. 

 

Форум давомида имзоланган қиймати 500 миллион долларлик битим доирасидаги лойиҳаларни тез фурсатда тайёрлаш ва амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди. Ҳужжатда туризм, логистика, фармацевтика, экология, хотин-қизлар тадбиркорлиги ва ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш каби янги йўналишларда амалий ҳамкорликни ривожлантириш назарда тутилган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1 май куни, Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи мажлиси арафасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одил Рено-Бассо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Учрашувда сўнгги йилларда Ўзбекистон билан Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида шерикликнинг юксак даражасига эришилгани, яқин ва самарали ҳамкорлик қилинаётгани қайд этилди.

Мирзиёев сув таъминоти, энергетика, йўл инфратузилмаси, «яшил» шаҳарларни ривожлантириш борасида янги лойиҳаларни тез фурсатда тайёрлаш ва амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади.

Бугун 2 май куни Тошкент инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Президент Администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаровни қабул қилди

**

Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилаётган учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида маълум қилди.

Эслатиб ўтаимз бугун, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланди.

Аниқ сайтининг хабар қилишича,   Низоларни адолатли ҳал этиш мақсадида  Тошкент халқаро арбитраж маркази муваффақиятли фаолият олиб бормоқда. Унинг таркибида Америка Қўшма Штатлари, Британия, Италия, Швеция, ХХР, Бирлашган Араб Амирликлари каби мамлакатлардан 90 дан ортиқ нуфузли ҳакамлар ўрин олган.

Инвесторлар учун яна бир муҳим кўрсаткич. Охирги етти йилда олий таълим қамрови 9 фоиздан 42 фоизга ошди, олий ўқув юртлари сони 200 тадан  ортди.

Йиғилишда президент Ўзбекистонда 90 дан ортиқ давлатларга визасиз режим жорий этилгани маъолум қилди.

**

Ўзбекистон ва Қирғизистон Бош вазирлари

 

Куни кеча Тошкентда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон – Қирғизистон ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг ўн биринчи йиғилиши ўтказилди.

Аниқ сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон ва Қирғизистон  Бош вазирлари бошчилигида ўтган йиғилишда сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарига асосланган кўп қиррали ҳамкорлик ҳамда кенг қамровли стратегик шериклик муносабатлари жадал ривожланиб бораётгани таъкидланди.

Давлат Раҳбарлари томонидан ҳукуматлар олдига яқин йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш бўйича вазифа қўйилган.

Йиғилишда мазкур топшириқ ижросини бажариш учун ҳали фойдаланилмаган улкан салоҳият мавжудлиги, бунинг учун импорт ўрнини босувчи экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича яқиндан ҳамкорлик қилиш, биргаликда янги лойиҳалар ишлаб чиқишни давом эттириш, ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш лизимлиги билдирилди.

Ёрлиқ