май 04, 2024 14:38 Asia/Tashkent
  • ЕИ ташқи сиёсати вакили: Исроил режими Ғарбий Осиёда энг ёмон зўравонлик даврга сабабчи бўлди
    ЕИ ташқи сиёсати вакили: Исроил режими Ғарбий Осиёда энг ёмон зўравонлик даврга сабабчи бўлди

Европа Иттифоқи ташқи сиёсати раҳбари Жозеф Боррел ўз сўзларида, Исроил режимининг ўтган йили 7 -октябрдаги амалиётига/Ал-Ақсо тўфони/ номутаносиб жавоби Ғарбий Осиё минтақасида энг ёмон зўравонлик даврга сабаб бўлди деб таъкидлади.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Британияга сафар қилган Европа Иттифоқи ташқи сиёсати расмийси Жозеф Боррел кеча Оксфорд университети талабалари билан учрашувида,  Ғазода 7 ойдан бери содир бўлаётан воқеалар жуда даҳшатлидир  деб таъкидлади.

Жозеф Боррел нутқининг бошқа қисмида Ғарбнинг Украина ва Ғазодаги урушга нисбатан икки стандартли ҳаракатларини тан оли, одамлар бизнинг Украинани қўллаб-қувватлагган қаратилган тезкор ва қатъий жавобимизни кўрдилар, аммо уларнинг Фаластинга нисбатан ҳатти-ҳаракатларимизга шубҳа билан қарашмоқда. Албатта улар  украиналик тинч аҳолининг қадри қурбон бўлган  34 мингдан ортиқ фаластинликлар очликдан қурбон бўлган   фаластинлик болалардан фарқ қилади-ми деган сафол ва фикр билдиришади деб изоҳлади.

ЕИ ташқи сиёсати масъули шунингдек сионистик режим БМТ Хавфсизлик Кенгашининг  Ғазода ўт очишни тўхтатиш қарорини бузганига диққат қаратиб, биз адабиётимизга яхлит ва изчил бўлишимиз керак. Агар бир жойда уруш жинояти содир бўлганлигини эълон қилсак, бундай воқеа содир бўлган бошқа жойда худди шу адабиёт билан гаплашишимиз керак деб қўшимча қилди..

Барчага маълумки, ўтган 7 ой ичида, Исроил режими Ғазо секторига катта  оммавий қирғиндла уюширишда давом этмоқда ва ёрдам келишига тўсқинлик қилиб бу ҳудудни вайронага айлантирди.

Ёрлиқ