май 04, 2024 14:11 Asia/Tashkent
  • АҚШ \\\\\\\\\\\\\\\
    АҚШ \\\\\\\\\\\\\\\"Маккартизм\\\\\\\\\\\\\\\"нинг бўғувчи даврига қайтмоқда. Сўз эркинлиги ва танқид қилиш ҳуқуқи йўқ қилинмоқда

Либерал ва консерватив сиёсий ва медиа институтлари АҚШ ташқи сиёсатини танқид қилувчи жисмоний шахслар ва ташкилотларга қарши Маккарти даврига ўхшаган ҳужумларни бошлаган ва тинчлик тарафдорларини сўз эркинлиги ва тинчликни қўллаб-қувватлашдан маҳрум қилмоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, АҚШ Конгресси Вакиллар Палатаси томонидан ўтказилган университетлардаги " антисемитизм" ўрганишлар ва текширув АҚШда Маккартизм даврини ажойиб тарзда эслатади. Ўша пайтлар ҳамманниг эътибори ҳам Маккартининг телевидениядаги эшитувларига эди. Маккартизм цензуранинг билвосита шаклидир. Албатта агар бир ақида ва фикр жиноят ҳисобланмаса, аммо шу қадар рад этилсаки уни ифодалаш учун пофессионал ва шахсий харажатлар деярли чидаб бўлмас даражага олиб келса. Маккартизмнинг гуллаб-яшнаши тахминан 1946-1956 йиллар оралиғида вакиллар палатаси, сенат ва Федерал тергов бюросидаги конгресс қўмиталарида тартибга солинган.

АҚШда талабалар норозилик намойишлари

 

Энди фақат лақаблар ўзгарган. Ёвуз ниятли " коммунистик"  стигма ва номлар  " антисемитизм" билан алмаштирилган. АҚШлик талабалар шаҳарчасида бир неча марта полиция шафқатсизлиги сионистик режимнинг ваҳшийликларга қарши миллий талабалар қўзғолонларини жазолашга қаратилган.  Сионистик режимни танқид қилишда сўз эркинлигига ҳужум қилишда вакил Элиз Стефник, Маккартининг қонуний меросхўри ҳисобланади. Уларнинг асли мақсади  сионистик режим ҳужумларини танқид қилишни тақиқлашдир  АҚШ ҳукумати катта қонунийлик инқирози билан курашаётганига ўхшайди, ёшларни ўзгартириш учун ўқитиш ва  тўпланишидан қўрқади.

Манба: “Have You No Sense of Decency?” McCarthyism Returns to Campus. 2024. counterpunchISRAEL AND THE NEW MCCARTHYISM. 2023. fpifMcCarthyism Is Back: Together We Can Stop It. 2023. thetricontinental

 

Ёрлиқ