Қозоғистоннинг ҳарбий бюджети 6,8 фоизга кўпайди
Қозоғистон республикасининг Савдо ва молиявий масалалар бўйича таҳлилий маълумотлар базаси (Finprom) бу мамлакат ҳарбий бюджети 6,8 фоизга ошганини хабар қилди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича Қозоғистоннинг ҳарбий бюджети январь ойидан августгача бўлган даврда 715 миллиард 700 миллион тенгега/тахминан бир миллиард 5 юз миллион доллар/ етди ва бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,8 фоизга кўпроқдир.
Қозоғистоннинг 2023 йилга мўлжалланган ҳарбий бюджети бир триллион 200 миллиард тенгедан /тахминан икки миллиард 500 миллион доллар/ ортиқ бўлиши режалаштирилган.
Стокгольм халқаро тинчлик тадқиқот инстутти, маълуотларига биноан, 2022 йилда Қозоғистон ҳарбий бюджетининг улуши мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 0,5 фоизни ташкил қилган.
Ҳарбий ва мудофаа харажатларининг ялпи ички маҳсулотидаги улуши Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида жумладан Қирғизистон /5,1 фоиз/ ва Тожикистонда /1 фоиз/ ҳисобланади.
Россия мисолида эса бу рақам 4,1 фоизга етади.