Ўзбекистон президенти шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i94168-Ўзбекистон_президенти_шахмат_бўйича_Ўзбекистон_терма_жамоаси_аъзоларига_табрик_йўллади
Шавкат Мирзиёев шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини табриклади.
(last modified 2024-09-24T13:15:55+00:00 )
сентябр 24, 2024 15:26 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади
    Ўзбекистон президенти шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини табриклади.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматига таяниб Спутник сайтининг хабар қилишича, аввалроқ шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Венгриянинг Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида қарийб 200 та давлат вакиллари орасида фахрли учинчи ўринни эгаллади.

“Ғоят кескин ва муросасиз мусобақаларда сизлар юксак ақл-заковат, мустаҳкам ирода ва матонат фазилатларини намоён этиб, Хитой, Сербия, Арманистон, Германия, Озарбайжон, Словения, Испания каби манаман деган давлатларнинг жамоаларини ортда қолдирганингиз улкан таҳсин ва тасанноларга сазовордир. Сизларнинг тимсолингизда Янги Ўзбекистон ёшлари мана шундай ақл ва тафаккур беллашувларида қандай баланд марраларни эгаллашга қодир эканини кўриб, қалбларимиз фахр-ифтихор туйғуларига тўлмоқда”, — дейилади табрик матнида.