Шавкат Мирзиёев Халқаро маслаҳат кенгаши аъзоларини қабул қилди
феврал 11, 2025 17:26 Asia/Tashkent
-
Шавкат Мирзиёев Халқаро маслаҳат кенгаши аъзоларини қабул қилди
Шавкат Мирзиёев 11 февраль куни Халқаро маслаҳат кенгаши экспертлари Алфред Гузенбауэр, Александр Квасневский ва Штефан Фюлени қабул қилди.
Аниқ сайтининг хабар қилишича, янги Ўзбекистонда ислоҳотлар стратегиясини амалга оширишга экспертлик кўмагини кўрсатиш ҳамда Европа Иттифоқи мамлакатлари ва институтлари билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган «Европа Иттифоқи - Марказий Осиё» саммитига тайёргарлик доирасида халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Ёрлиқ