Россия ҳарбий базасининг Қирғизистон республикасидан чиқиб кетиши
Россия ҳарбий базасининг Қирғизистон республикасидан чиқиб кетиши
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз "Россия ҳарбий базасининг Қирғизистон республикасидан чиқиб кетиши" мавзуига бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Қирғизистон республикаси президенти Алмазбек Атамбаев Россия ҳарбий базасининг Қирғизистондан чиқиб кетиши керак деб баёнот берди. Россия Қирғизистоннинг стратегик ҳамкорлари бўлиб қолади, аммо ҳарбий масалада республика ўз кучларига таяниши лозим", - деб маълум қилди Атамбаев йил якунларига бағишланган матбуот-анжумани давомида. "Менинг фикримча, Қирғизистон пойтахтидаги халқаро аэропортда жойлашган АҚШнинг "Ганси" ҳарбий базаси, юзасидан қароримиз жуда ҳам тўғри бўлган. Бу кимгадир ёқадими, йўқми, мен шундай фикрдаман. Орадан беш йил ўтди ва вақт ўша қарор тўғри қабул қилинганлигини кўрсатди. Қирғизистон келажакда фақат ўз кучларига таяниши керак. Бу Россия базасига ҳам тегишли", — деб таъкидлади Атамбаев журналистларнинг саволларига жавоб берар экан. Атамбаевнинг қарори билан АҚШнинг "Ганси"даги ҳарбий базаси мамлакатдан чиқарилган эди. Қирғизистон президентининг сўзларига кўра, шартнома муддати тугаши билан Россия ҳарбий базаси "Қирғизистон ҳудудини тарк этиши лозим". "Балки бу кимгадир ёқмас, аммо мен бу фикрни Россия президенти Владимир Путинга етказа олдим, ва у мени тушунди", — дея алоҳида таъкидлади Атамбаев. Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда Россиянинг умумлаштирилган ҳарбий базаси жойлашган. 2009 йилда шартнома муддатини автоматик равишда 25 йилга чўзиш шарти билан 49 йилга узайтирилган.
«Биз бунинг ўрнига 15 йилни қолдиришга қарор қилдик», — деди Қирғизистон президенти. Шунингдек, Қирғизистон президенти Россияни республиканинг энг асосий стратегик шериги деб атади. "Тарихимиздан келиб чиқадиган бўлсак, Россия ташқи сиёсатдаги энг асосий шеригимиз бўлиши аниқ", - деди у. Шу билан бир қаторда, республика барча давлатлар, айниқса қўшнилар билан дўстона муносабатларга ҳаракат қилиши айтилди. “Муддатим якунига қадар, барча қўшнилар билан муносабатларда ижобий олға силжишлар кузатилади”, - дея таъкидлаб ўтди Атамбаев. 2013 йилда Америка қўшма штатларининг ҳарбийлари Қирғизистондаги Манас базасидан чиқиб кетиши бошланишидан кейин, Россия ҳарбий базасининг ҳам Қирғизистонни тарк этиши ҳақидаги тахминлар илгари сурилган эди. Бишкек давлати расмийларининг Америка ҳарбий кучларининг Манас базасини бўшатиб бериш ҳақидаги таъкидлари ва қистовлари, Қирғизистонни бутунлай тарк этишлари учун бир неча йиллик жараённи ўз ичига олди. Эндиликда эса, Россия ҳарбий кучларининг Қирғизистон шимолидаги Кант базасини бўшатиб беришларига доир мавзу ҳам, АҚШ қуролли кучларининг Қирғизистондан чиқиб кетишлари сингари амалга ошиши кутилмоқда.
Москва ва Бишкек ўртасида Кант ҳарбий базасидан Россия ҳарбий кучларининг фойдаланиши учун тузилган битимнинг амал қилиш муддати тугашидан кейин, биринчи декабр куни чиқиш қилган Қирғизистон республикаси президенти Алмазбек Атамбаевнинг Россия ҳарбийларининг Кант базасидан чиқиб кетишлари ҳақида билдирган баёноти, Қирғизистон ва Россиянинг минтақа хавфсизлиги ва ҳарбий соҳадаги мувозанатда музокара қилишларининг янги даври бошланганидан дарак беради. Ёки бўлмасам, Қирғизистон давлатининг ички ва халқаро майдонда ҳамда ташқи сиёсатидаги ҳаракатларида ўзининг мустақил эканлигини кўрсатишдир. Бундан бироз олдинроқ ва Россия ҳамда АҚШ ҳарбийларининг Қирғизистон республикасининг Кант ва Манас ҳарбий базаларида жойлашиб олиб, ўзларининг вазифаларини амалга ошириб келаётган пайтда Бишкекнинг Москва ва Америкага нисбатан тутган ташқи сиёсатдаги позицияси қудратни балансировка қилиш доирасида амалга ошар эди. Лекин бугунга келиб, Бишкек расмийларининг хорижий сиёсатдаги муносабатлари ўзгариб кетди. Ҳатто Қирғизистон президенти Россия ҳарбийларининг Кант базасидан чиқиб кетишларини таъкидламоқда.
Аммо, Қирғизистон президенти Россия ҳарбийларининг Кант базасидан чиқиб кетишлари ҳақида билдирган баёноти, Бишкекнинг АҚШ ва Россия билан ташқи сиёсатдаги муомаласи, мувозанатни сақлаб қолиш сиёсатини юритиш мақсадида ошкора саъй-ҳаракат қилиш учун далли мавжуд эмас. Алмазбек Атамбаевнинг бу ҳақда билдирган фикрлари шундай эдики, Россия ҳарбийлари Марказий Осиё мамлакатларида экстремистик ва террористик оқимларга қарши кураш олиб бориш мақсади билан Кант ҳарбий базасидан фойланашар эди. Бироқ эндиликда, рус қуролли кучларининг экстремизм билан курашда ҳеч қандай фаолиятлари кузатилмаяпти. Атамбаевнинг ушбу баёноти, Бишкек раҳбарининг экстремистик гуруҳларнинг ҳатто Қирғизистонда такфирчилик оқимларнинг ҳаракатларидан келиб чиқадиган нотинчликдан хавотирланишни ўз ичига олади. Бу эса, Бишкек давлатининг Марказий Осиё республикаларида умумий тушунчадаги нотинчлик келиб чиқиши омилларига қарши курашда, Москвадан умидвор бўлганини англатади. Қирғизистон жамиятидаги ижтимоий ва сиёсий ўзгаришларга эътибор қаратадиган бўлсак, ушбу мамлакат ўзининг президентлик ҳукумат системасидан парламент тизимига ўтишдаги ўзгаришларидан сўнг унчалик мувафақиятга эришмагани намоён бўлмоқда.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.