декабр 13, 2019 16:57 Asia/Tashkent
  • Ироқнинг Самиро шаҳрида бомба ўрнатилган иккинчи машина портлади

Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрининг шимолида жойлашган Самиро шаҳри пайшанба куни кечасида иккинчи маротаба портлашнинг шоҳидига айланди.

Эрон телерадио кампанияси Ироқ полициясининг нақлига таяниб тарқатган хабарига кўра, Ироқнинг Самиро шаҳрининг жанубида бомба ўрнатилган автомобил пайшанба куни кечаси портлаб кетиши натижасида, тўрт киши ҳалок бўлиб, бир неча киши эса тан жароҳати олди.

Бу террористик ҳодиса халқ кўнгиллилари (Ҳашадуш-Шаъби) кучлари манказининг яқинида юз берди ва бу ҳодисада қурбон бўлганларнинг барчаси халқ кўнгиллилари кучларининг аъзоси эдилар.

Бир неча соат олдин ҳам Самиро шаҳрида бомба жойлаштирилган бир автомобилдан фойдаланиб амалга оширилган террористик ҳажум оқибатида, "Зай Қор" баталёнига тегишли бўлган халқ кўнгиллилари кучларининг етти нафар аъзоси ҳалок бўлди.

Ироқ сиёсий шахслари ва масъулларининг айтишича, террористик гуруҳлар охирги ҳафталар давомида давлат сиёсатига нисбатан халқнинг эътирозларидан сўистеъмол этиш билан ушбу мамлакатнинг турли минтақаларида террористик ҳужумларни кучайтиришган. 

Ёрлиқ