декабр 07, 2021 17:54 Asia/Tashkent
  • Яман қуролли кучлари: Риёддаги Арабистон Мудофаа вазирлиги нишонга олинди
    Яман қуролли кучлари: Риёддаги Арабистон Мудофаа вазирлиги нишонга олинди

Яман армияси наттоғи 7 декабрь куни бу мамлакат армиясининг амалиётларига тўхталиб, яманлик кучлари Саудия Арабистони тажовузкларига жавобан, мисли кўрилмаган амалиётларида Риёд, Жидда, Тоиф, Жийзон, Нажрон ва Усайр шаҳарларини нишонга олди деб эълон қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Яман қуролли кучлари матбуот котиби Яҳё Сареъ  кеча амалга оширилган Яман армиясининг Арабистон режимига қарши амалиётларини изоҳлар экан,  кескинликларни ошишига гувоҳмиз ва Яман қўршовга олган тажовузларинг ҳужумларига жавобан  қонуний мудофаа доирасида кўпроқ ҳарбий амалиётларини амалга оширамиз деб қўшимча қилди.

Яҳё Сареъ шунингдек  7 декабрь амалиётларида Саудия Арабистоннинг  Абҳо, Жийзон ва Нажрон минтақаларидаги нозик ва муҳим нуқталарни нишонга олиш учун кўп сонли баллистик ракеталардан ва   8 та 2K Dodger учувчисиз учоқлар ишлатилган деб аниқлик киритди.

Яман армияси наттоғи   бу операцияларида 26 та учувчисиз учоқлар ва кўп сонли баллистик ракеталардан фойдаланилганини баён этар экан,  5 та  Samad 1 ва  Samad 2 дронлари орқали Абҳо Жийзон ва Усайр минтақалар нишонга олинди ва  6 та Самад 1 ва Самад 2  орқали Тоифдаги Малик Фаҳд авиабазаси  ва Жиддадаги ОРУМКОга ҳужум қилинди деб эслатди.

 Сўнгги кунларда  Саудия коалициясининг Яманнинг турли ҳудудларига жумладан мамлакат пойтахти Санъо шаҳрига ҳаво ҳужумлари кучайган ва ҳозиргача бу ҳужумларда ўнлаб тинч аҳоли қурбон бўлган.

 

Ёрлиқ