ноябр 07, 2016 17:23 Asia/Tashkent
  • Яман армияси Саудия арабистонининг Яман жанубига қарата тажовузкор ҳужумларини бартараф этди

Яман армияси Саудия арабистонининг Яман жанубига қарата тажовузкор ҳужумларини бартараф этди

Яман армияси Саудия арабистонининг Яман жанубига қарата тажовузкор ҳужумларини бартараф этди. Тасним ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, Яман халқ кучлари ва армияси Арабистон ёлланмаларининг Яман жанубидаги Тааз вилоятидаги минтақага қилган ҳужумини қайтаришга муваффақ бўлишди. Ушбу тўқнашувда Саудия арабистонининг бир нечта ҳарбийлари ҳалок бўлди. Шунингдек, Яман шимолидаги ал-Бақеъ чегара минтақаларида Саудия ҳарбийлари ва Яман қуролли кучлари ўртасида бўлиб ўтган шиддатли тўқнашувда ҳам Саудия ҳарбийларига қарашла бўлган битта автомбил йўқ қилинди ва унинг ичидаги барча йўловчилар ҳалок бўлди. Яман армияси артилерияси Арабистон ҳужумларининг давом этишига жавобан, Саудия арабистонининг Нажрон минтақасидаги базаларини бомбардимон қилди. Арабистоннинг Жайзон вилоятидаги Жаҳфон ҳарбий базаси ҳам Яман армияси ҳужумларида ер билан яксон бўлди. Арабистоннинг Яманнинг турли минтақаларига қарата ҳужумлари айни пайтда янада шиддатли тус олди.