ноябр 06, 2023 14:11 Asia/Tashkent
  • Ироқ ва Суриядаги АҚШнинг 4 базасига ҳужум уюштирилди
    Ироқ ва Суриядаги АҚШнинг 4 базасига ҳужум уюштирилди

Ироқ ва Суряидаги АҚШ ҳарбий базалари бугун эрталабдан бери 4 марта нишонга олинди.

Ал-Маёдин телеканалининг хабар қилишича  ахборот манбаларидан бири  Суриянинг  Ат-Танф ҳудудидаги АҚШнинг энг йирик ҳарбий базаси ва  Ироқдаги АҚШнинг энг катта базаси ҳисобланмиш Айнул-Асад базаси нишонга олинганини хабар қилди.

Хабарга кўра  бугун Ироқ қаршиилк кучлари  Арбил аэропорти атрофидаги АҚШ ҳарбий қароргоҳига дрон билан ҳужум қилди.

Бир неча соат олдин ҳам ОАВ   Ироқнинг Ал-Анбор ва Бағдоддаги икки базаси ҳужумга учраганини маълум қилдилар.

ّАҚШ ҳарбий базасига қарши сўнгги ҳужумлар эса  Бағдодга бир неча соатлик сафарида Ироқ Бош вазири Муҳаммад Шиёъ Ас-Судоний билан учрашувидан кейин   Ироқ  қаршилик кучларини   минтақадаги АҚШ ҳарбий базалари ва ҳарбийларини нишонга олсасликларини сўраганидан кейин амалга оширилди.

Бундан олдин Ироқнинг Катоиб Ҳизбуллоҳ ҳаракати ҳам  АҚШ давлат котибининг Ироққа сафари ҳақида қаттиқ огоҳлантирганди. Ўтган кунларда ҳам АҚШнинг Ироқ ва Суриядаги ҳарбий базалари бир неча бор дрон ва ракета ҳужумларига учраганди.

Босқчинчи сионистлар томонидан Ғазо бўлгасидаги Ал-Муъмадоний шифохонаси бомбардимон этилганидан кейин  Ироқ Исломий қаршиилк ҳаракати АҚШнинг Ироқдаги базасига қарши ҳужумлар бундан кейин янада кучайиши ҳақида огоҳлантирганди.

Ёрлиқ