феврал 03, 2024 12:46 Asia/Tashkent
  • АҚШ армияси Сурия ва Ироққа авиазарбалар берди
    АҚШ армияси Сурия ва Ироққа авиазарбалар берди

Суриялик манбалар бугун эрта тонгда АҚШ ҳаво ҳужумлари бошлаганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Сурия ОАВлари  бу мамлакат шарқидаги Ал Маёдин ва Ал-Букамол ҳамда Ал-Қоим ўтиш жойи атрофидаги камида 12 та ҳудудга ҳужум қилганини хабар қилди.

Мазккур манба шунингдек, Дейр -уз -Зувр вилояти шарқидаги Ал- Маёдин шаҳри жануби ҳам номаълум самолётлар томонидан ҳужумга учраганини эълон қилди.

АҚШ армиясининг Сурия шарқидаги ҳужумида 10 киши ҳалок бўлгани ва 18 киши яралангани айтилади. Хабарлар тарқалгани билан бир вақтда, Сурия ОАВлари бу мамлакатинг Дейр-уз-зувр чеккасидаги Ал-Амр нефт конидаги АҚШ базасида бир нечта портлаш овози эшитилганини хабар қилди.

Шунингдек Ироқ қаршилик кўрсатиши  билан боғлиқ манбалар ҳам бу мамлакат ғарбидаги Ал -Қоим ва Акашат ҳудудларида ва Сурия чегараси яқинида бир нечта портлашлар  юз берганини хабар қилди.

 Ироқнинг Ал-Аҳд тармоғи ҳам  АҚШнинг Ироққа ҳужу қилганини тасдиқлаб, мамлакатнинг Анбор вилояти ғарби ҳам АҚШ армияси томндина нишонга олинганини қўшимча қилди.

АҚШ президенти ҳам бугун Вашингтон ҳукуматининг Суриядаги АҚШ базасига 3 нафар АҚШлик ҳарбийсини ўлдирилгани ва ўнлаб аскарларини  яраланганига жавоб тариқасида Сурия ва Ироқдаги айрим позицияларга зарбалар йўллагани ҳақида гапириб,   ҳужумлар давом этади деб айтди. Байден бу ҳужумларни оқлар эхкан, АҚШ Ғарбий Осиёда ёки дунёнинг бошқа жойларида уруш қидирмайдиганини ҳам даъво қилди.

Ёрлиқ