май 09, 2024 16:12 Asia/Tashkent
  • Яман армияси сионистик режимнинг 3 кемасини нишонга олди
    Яман армияси сионистик режимнинг 3 кемасини нишонга олди

Яман армияси матбуот котиби, Ҳинд океани ва Адан кўрфазидаги сионистик режимнинг 3 та кемасига ҳужум қилинганини маълум қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, Яман армияси матбуот котиби Яҳё Сариъ   Адан кўрфазида бир нечата  баллистик ракеталар ва учувчисиз учоқлар билан сионистик режимнинг  иккита  MSC DEGO ва  MSC GINA  русумли кемасига ҳужум қилди.

Яман қуролли кучлари матбуоо котибининг сўзларига асосан,   Яман ракета бўлинмаси   Ҳинд океанидаги  MSC VITTORIA кемасини ҳам нишонга олди.

Яман армияси Ғазо бўлгасига бостириб кириш ва блокада тўхтатгунига қадар,  Қизил денгиз ва Араб денгизида сиоинсти крежим кемалари ва ёки босиб олинган Фаластин портларига мўлжалланган кемаларга қарши ҳарбий амалиётларини давом эттиради деб таъкидлади, Яҳё Сариъ.

Эслатиб ўтамиз, Яман армияси Ғазодаги фаластинликларнинг  қаршилигини қўллаб-қувватлаш мақсадида Қизил денгиз ва Боб-ул Мандаб бўғозидаги босиб олинган ҳудудга йўл олган АҚШ, Британия ва сиоинстик  режим кемларига ҳужум қилмоқда.

Ёрлиқ