Нега шаҳидлар хотирасини сақлаб қолиш ўта муҳим?
(last modified 2024-08-17T11:29:35+00:00 )
август 17, 2024 16:29 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби раҳбарининг  2016- декабрида Исо /а/ валодатининг йиғилиши арафасида аман шаҳид Армен Аудисиян оиласи билан учрашуви сурати
    Ислом Инқилоби раҳбарининг  2016- декабрида Исо /а/ валодатининг йиғилиши арафасида аман шаҳид Армен Аудисиян оиласи билан учрашуви сурати

Шаҳидлик Аллоҳ йўлида ва жамиятга ёрдам бериш учун ўз жонини фидо қилишни англатади ва шаҳидлик ҳадисларда энг олий яхшилик ва энг шарафли ўлим сифатида тилга олинган.

Қуръони карим оятлари ва ҳадисларда шаҳидлик учун тирик қолиш, шафоат ҳуқуқидан баҳраманд бўлиш, гуноҳларнинг мағфират қилиниши каби таъсирлар зикр қилинган. Эронда ҳам шаҳидларга эътибор бериш Ислом Инқилобининг энг муҳим сиёсатларидан бири ҳисобланади.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича шу нуқтаи назардан,  Жаъфар Алиённажодий  Эроннинг Ватани Имрўз газетасида ёзган мақоласида шаҳидларнинг доимий хотираси қўрқув, қайғу ва умидсизликка қарши тактик пассивликнинг пайдо бўлишига тўсқинлик қилади.  Шу боис шаҳидларни хотирлаш  зўравон қудратлар таъсирини тугашига қарши қаршиликни  кучайтириш ва миллий мустақилликни мутассил сақлаб қолиш демакдир.

Имом Оятуллоҳ Хоманаийнинг Эроннинг Каҳгилуя ва Бўйраҳмад вилояти шаҳидлари қурултойи ва аъзолари йиғишидаги баёнотларида душманнинг психологик амалиётлари ҳақида маърифий нуқта бор эди. Эроннинг ҳозирги  сиёсий ва ижтимоий муҳитини ҳисобга олсак уни таҳлил қилиш ва мазмунли қилиш мумкин.

Айтиш керакки зўравон қудратларнинг  яратишнинг энг осон ва арзон усулларидан бири бу бошқа томоннинг ҳисоблаш қурилмасида пассивликни яратишдир. Ўз кучини ва душманнинг кучини нотўғри ҳисоблашга олиб келадиган ҳаракатсизлик. Яъни у ўз кучини паст баҳолайди ва рақибнинг кучини бўрттириб кўрсатади.

Жамият танасида ҳиссий пассивлик қўрқув, қайғу ва умидсизликни бошдан кечирганда пайдо бўлади. Агар ушбу 3 та салбий нарса жамиятга бирон-бир тарзда тушиб қолса ва жамият аъзоларининг таҳилилй ва тушунарли ўзгарувчисига айланса, натижа пассивлик, қарамлик. самардорлик ва қаршиликнинг доимий равишда қисқариши бўлади.

Шу нуқтаи назардан қараганда, ҳар қандай жамиятнинг мустақил бўлиши кўп жиҳатдан жасорат, ҳаётийлик ва умиднинг жонли белгиларининг мавжудлигига боғлиқ. ҳар бир жамиятдаги қаҳаронари шундай функцияга эга. Уларни қайсидир маънода ҳодисанинг улуғворлигидан қарамай, жон-жаҳди билан ҳимоя қилган давлатлар забт этувчилар ҳам дейиш мумкин.

Бироқ халқлар борки, уларнинг қаҳрамонлари бўлса-да, аммо улар зўравонларнинг қўрқув инъекция тенгламасида мағлуб бўлишади нега бундай? Чунки уларнинг қаҳрамонлари тарих қалбида қолиб кетган, улар четда қолган ва ҳеч қандай ҳурматли тарихий давомийликни ярата олмаган.

Шунингдек бир заминнинг қаҳрамонлари кўп бўлса, узлуксиз, давомли ва тирик бўлса, у халқ қарҳрамонлик маданиятига эришади ва ҳар қандай қўрқув, умидсизлик ва қайғуни ҳазм қилади ва ўзлаштиради. Бу қаҳрамонлар ўз халқининг умумий хотирасидан ўчмаган, тарих қалбида қолмай тирикдирлар ва улар тирилтиришади ва Худонинг ваъдасига биноан кейинги қаҳрамонларни  кутишади.

Шаҳидлар қўрқув тенгламасини  ўзгартириб дешманнинг қўрқувига мурожаат қилиш қоидасини бекор қилади. Чунки шаҳидлик шундай заминда қаҳрамонлик маданиятига айланган ва табиийки, шаҳид бор халқ асир бўлмайди . Қўрқув унга таъсир қилмайди ва у душманнинг психологик амалиётларига қарши қаршилики бузилмайди.

Шаҳидларнинг доимий хотираси ҳатто қўрқув , қайғу ва умидсизликка қарши тактик пассисликнинг пайдо бўлишига тўсқинлик қилади Шу жиҳатдан  шаҳидларни хотирлаш  зўравон қудратлар муносабтларини ўрнатилишига қарши қаршиликни кучайтириш ва миллий истиқлолни сақлаб қолиш демакдир.

Ёрлиқ