Қуръон золимлар билан муомала қилиш ва мазлумларни қўллаб-қуввтлашда нимага буюради?
Аллоҳ ўз махлуқлари учун ҳуқуқлар белгилаб қўйган, уларнинг бузилиши илоҳий ғазабга сабаб бўлади. Шу боис ҳам Қуръони каримда мазлумларни ҳимоя қилиш, золим ва босқинчиларга қарши туриш учун кўрсатмалар берилган.
Қуръони каримга кўра, зулм энг ёмон гуноҳлардан биридир. Агар зулм бошқаларга тегиш билан бирга бўлса, бу иш Аллоҳ таоло назарида жуда катта гуноҳ бўлиб, золимнинг шахси ва жамиятни оғир дунё ва охират жазолари ва ниҳоят жаҳаннам ўти қолдириши мумкин бўлган энг катта гуноҳлардандир.
Аллоҳ Қуръонда буюради: «وَ مَن یتَعَدَّ حُدُودَ اللّهِ فَأُوْلَئِک هُمُ الظَّالِمُونَ؛ -
Бу Аллоҳнинг қонун-чегараларидир. Бас, улардан тажовуз қилиб ўтмангиз! Ким Аллоҳ чегараларидан тажовуз қилиб ўтса, ана ўшалар золимлардир. /Бақара сураси 229/
Бу чегаралардан бири бошқаларнинг ҳуқуқларини бузмаслик ва мазлумларни қўллаб-қувватлаш заруратидир. Порс тудей сайти бу масалани қисқача таҳлил қилган:
Золим билан муомала қилиш
Ислом нуқтаи назаридан зулмни қабул қилиш қораланади ва зулм қаршисида пассив ҳатти-ҳаракатлар ҳеч қачон қабул қилинмайди. Зулм ва золимга қарши кураш усулларидан бири қасос олиш ва унинг ўрнини қандайдир тарзда қоплашдир. Хусусан золимлар ўз зулмларидан ҳам хабардор бўлиб, уни давом эттириш ниятида бўлган ҳолларда. Баъзида зулм шахсий масала эмас ва жамият билан боғлиқ. Бундай ҳолда, у билан янада қаттиқроқ курашиш керак. Биринчи навбатда зулмга йўл қўймаган, душман зулми бўлган тақдирда эса уни такрорлашга журъат этмаслиги учун жазоланиши керак. Бу тўқнашув ва илоҳий талаб шу қадар муҳимки, керак бўлса, ҳам унинг учун жонини фидо қилиш тўғри келади. Шундай қилиб, у золимлар зулми доирасини келажак авлодлар учун чеклаб қўйган. Ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/нинг суюкли неваралари Имом Ҳусейн /а/ буюк Ошуро достонлари бу Қуръон назарининг золимлар қаршисида намоён бўлиши ва амалга оширишидир. Бу достонда зулм ва золимга қарши халқлар учун аниқ Қуръон мурожаатидир.
Аллоҳ таоло Шуаро сурасининг 227-оятида буюради:
«إِلَّا الَّذِینَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ وَذَکَرُوا اللَّهَ کَثِیرًا وَانتَصَرُوا مِن بَعْدِ مَا ظُلِمُوا وَسَیَعْلَمُ الَّذِینَ ظَلَمُوا أَیَّ مُنقَلَبٍ یَنقَلِبُونَ؛
Магар иймон келтирган ва яхши амаллар қилган ҳамда доим Аллоҳни ёдда тутган ва (илгари) мазлум бўлганларидан кейин (Ислом зафар топгач), ғолиб бўлган кишилар (яъни, шоирлар йўлдан оздиргувчи эмаслар). Золим кимсалар эса яқинида қандай оқибатга қараб кетаётганларини билиб қолурлар.
ё ўзи Шуроа сурасининг 39 оятида
«وَالَّذِینَ إِذَا أَصَابَهُمُ الْبَغْیُ هُمْ یَنتَصِرُونَ؛
Улар ўзларига зулм етганда, (унга қарши курашиб) ғолиб бўладиган зотлардир
«وَإِنْ عَاقَبْتُمْ فَعَاقِبُوا بِمِثْلِ مَا عُوقِبْتُمْ بِهِ؛
(Эй мўминлар), агар сизлар (ўзингизга етган бирон зиён-заҳмат учун) интиқом олмоқчи бўлсангизлар, у ҳолда фақат сизларга етказилган зиён баробарида интиқом олингиз. /Наҳл сураси 126 оят/
Мазлумларни қўллаб -қувватлаш вожибдир
Қуръони карим мусулмонларни мазлумнинг илтимоси бўлса, ёрдам беришга шошилишини буюради. Баъзан одам золимдан қўрқиб мазлумга ёрдамга бормай олиши ҳам мумкин. Ҳолбуки, золимга мойиллиги ҳам йўқ. Бундай фикрлаш исломда рад этилган ва мазлумларнинг даъватига жавоб бериш ҳар бир мусулмон учун заруратдир. Бошқа таъбир билан айтганда, ҳақиқий мусулмон нафақат зулм ва золимларга мойил бўлмайди, балки мазлумларга ёрдам беришга ҳам шошади. Аллоҳ таоло Шўро сурасининг 38 ва 39 оятларида зулмга қарши бирга туришни мусулмонларга хос хусусиятлардан бири деб атаган. Нисо сурасининг 75-оятида ҳам мазлумларни қўллаб-қувватлаш мўъминлар зиммасидаги илоҳий бурч сифатида очиқ кўрсатилган.
وَمَا لَکُمْ لَا تُقَاتِلُونَ فِی سَبِیلِ اللَّهِ وَالْمُسْتَضْعَفِینَ مِنَ الرِّجَالِ وَالنِّسَاءِ وَالْوِلْدَانِ الَّذِینَ یَقُولُونَ رَبَّنَا أَخْرِجْنَا مِنْ هَٰذِهِ الْقَرْیَةِ الظَّالِمِ أَهْلُهَا وَاجْعَلْ لَنَا مِنْ لَدُنْکَ وَلِیًّا وَاجْعَلْ لَنَا مِنْ لَدُنْکَ نَصِیرًا؛
(Эй мўминлар), сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида ва «Парвардигоро, бизни эгалари золим бўлган бу шаҳардан озод қил ва бизга ўз ҳузурингдан бир дўст бергин, бизга ўз ҳузурингдан бир ёрдамчи қилгин», деяётган эркаклар, аёллар ҳамда болалардан иборат бўлган бечоралар(ни озод қилиш) йўлида жанг қилмаяпсизлар?!
Аллоҳ таоло Иброҳим сурасининг 13-15 оятлари, Ҳаж сурасининг 39-60 оятларида тажовукорларга қарши мазлумлар жабҳасини ҳимоя қилиши ва қўллаб-қувватлаши ҳақида гапиради. Мазлумларга ёрдам бериш, золимларга қарши жиҳод қилиш мўъминлар сафига қўшилиши демакдир.
Аллоҳ таоло Шўро сурасининг 42-оятида золимлардан қасос олишни мазлумларнинг қонуний ва қатъий ҳуқуқи деб билади. Агар мазулум қасос олиш учун бирор иш қилса, уни айбламаслик кераклиги эслатилади чунки у қасос олишга ҳақлидир.
«إِنَّمَا السَّبِیلُ عَلَى الَّذِینَ یَظْلِمُونَ النَّاسَ وَیَبْغُونَ فِی الْأَرْضِ بِغَیْرِ الْحَقِّ ۚ أُولَٰئِکَ لَهُمْ عَذَابٌ أَلِیمٌ».
Фақат одамларга зулм қиладиган ва Ерда ноҳақ ҳадларидан ошадиган кимсалар(ни айблаш ва зулму зўравонликлари учун жазолаш)гагина йўл бордир. Ана ўшалар учун аламли азоб бордир.
Қуръони каримда зулм ва золимларга қарши глобал курашда мазлумларнинг якуний ғалабасига урғу берилган. Агар бу йўлда ва сўнгги ғалабага эришишдан олдин озодликка курашувчилар ва мазлумлар шаҳид бўлсалар ҳам аслида улар якуний ғолиблардир ва уларнинг мукофоти Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ол Имрон сураси , 169 оятида буюрилган:
وَلَا تَحْسَبَنَّ الَّذِینَ قُتِلُوا فِی سَبِیلِ اللَّهِ أَمْوَاتًا بَلْ أَحْیَاءٌ عِنْدَ رَبِّهِمْ یُرْزَقُونَ؛
Аллоҳ йўлидаги жангда ўлдирилган зотларни ҳаргиз ўликлар деб ўйламанг! Йўқ, улар тириклардир! У зотлар Аллоҳ Ўз фазлу карами билан берган неъматлардан хушнуд ҳолларида баҳраманд бўлмоқдалар.