Ислом Инқилоби олий раҳбари АҚШ томонини музокаралар ҳақида огоҳлантирдилар: беъмани гапларни гапирманг
(last modified Tue, 20 May 2025 12:19:58 GMT )
май 20, 2025 17:19 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби олий раҳбари АҚШ томонини музокаралар ҳақида огоҳлантирдилар: беъмани гапларни гапирманг
    Ислом Инқилоби олий раҳбари АҚШ томонини музокаралар ҳақида огоҳлантирдилар: беъмани гапларни гапирманг

Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий билвосита музокараларда АҚШ томонини беъмани гаплардан сақлашни айтиб, АҚШнинг Эронга уран бойитишга рухсат бермаймиз, деган баёноти катта хато, Эрон Ислом республикаси эса у ёки бу нарса учун рухсат кутмаяпти, ўз сиёс ати ва усулини олиб боради, деб айдилар.

Бугун эрталаб Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий " шаҳид Иброҳим Раисий ва бошқа хизмат шаҳидларнинг оилалари" ва сўнгги 10 йилликардаги масъул шаҳидлар билан учрашиб, АҚШ ва баъзи Ғарб давлатларнинг Эронда бойитишни тақиқлаш ҳақидаги талабига тўхталиб, яна бир бор айтаманки, уларнинг асли нияти ва бу таъкиддан мақсад нима? деб изоҳладилар.

У киши  ўтган йилнинг бугунги сана яъни 30 урдибиҳишт санасида содир бўлган фожиали воқеада Лиқоуллоҳ сафига қўшилган  шаҳид Сайид Иброҳим Раисий ва унинг ҳамроҳларига ҳурмат бажо келтириб, муҳтарам Раисий, у илоҳий давлат амалдори сифатларининг комил намунаси бўлиб тинимсиз меҳнат билан халқ ва миллат шаъни, обрў-эътибори учун хизмат қилди. Бу йўл ва усул барча амалдорлар, ёшлар, келажак авлод учун катта сабоқдир, деб буюрдилар.

Ислом Инқилоби олий етакчиси  Аллоҳнинг бандаларига хизмат қилиш учун бор кучини ишга солиб, масъулиятдан келиб чиқадиан сиёсий ва ижтимоий мавқеларда сақланишни шаҳид Раисийдан катта сабоқ сифатида ҳисоблаб, ўзини мақташ, халқни менсимаслик, масъулият юкини халқ зиммасига юклаш, фиръавн ҳукуматига хос хусусиятдир.  Аммо Раисий бу хусусиятларнинг акси бўлиб, ўзини халқ билан бир даражада, баъзи ҳоллатда эса халқдан кичик сифатида ҳисобаб, мамлакатни шу нуқтаи назар билан бошқарди, деб маълум қилдилар.

Хоманаий ҳазратлари шаҳид Раисийни ҳам мамлакат ичида, ҳам дипломатия соҳасида очиқ ва ҳалол бўлганини таърифлаб, Раисий аниқ позицияни эгаллади ва душманга таҳдид, васаваса ва ҳийла-найранлар билан Эронни музокара сотолига олиб келганини даъво қилишига имкоинят бермади, деб қайд этдилар.

У киши бошқа томоннинг тўғридан -тўғри музокараларни талаб қилишдан мақсадини Эронни қандайдир таслим бўлишга ундаш сифатида баҳолаб, дедилар: шаҳид Раисий уларга бу рухсатни бермади. Албатта, унинг даврида ҳам ҳозирги музокаралар каби билвосита музокаралар олиб борилди, бироқ бир хулосага келмади, ҳозир ҳам бўлмайди, деб ўйлайман.

Оятуллоҳ Хомнанаий май парвози шаҳидларининг инқилоб ғалабаси чоғида ҳали туғилмаган ёш ва ўсмирлар эканлигига ишора қилиб, мамлакатнинг ҳар бир гўшасида бу ёшлар ва юз минглаб бошқа ёшларнинг таълим -тарбия олишни Ислом Инқилобининг имтиёзи эканлигини эслатиб, Ормон Аливердий каби 19 ёшли йигитни 90 ёшли Ашрафий Исфаҳоний 40 йил аввал шаҳид бўлга йўналишда ҳаракатга келтира оладиган Ислом  Инқилобининг кучи мана шу, деб эълон қилдилар.