Хатолик дунёда башоратли ҳикмат ва ҳалол ақлни қайта ўқиш зарурати
https://parstoday.ir/uz/news/religion-i97678-Хатолик_дунёда_башоратли_ҳикмат_ва_ҳалол_ақлни_қайта_ўқиш_зарурати
Бугунги дунё барча технологик ютуқлари билан маъно бўшлиғидан азият чекмоқда Башоратли доноликка ва ҳалол ақлга қайтиш тарихий носталжи эмас, балки замонавий инсонни қайта қуриш усули сифатида зарур.
(last modified 2025-09-11T16:14:42+00:00 )
сентябр 10, 2025 20:48 Asia/Tashkent
  • Хатолик дунёда башоратли ҳикмат ва ҳалол ақлни қайта ўқиш зарурати
    Хатолик дунёда башоратли ҳикмат ва ҳалол ақлни қайта ўқиш зарурати

Бугунги дунё барча технологик ютуқлари билан маъно бўшлиғидан азият чекмоқда Башоратли доноликка ва ҳалол ақлга қайтиш тарихий носталжи эмас, балки замонавий инсонни қайта қуриш усули сифатида зарур.

Ислом азиз пайғамбари /с/ раҳм-шафақ, ақл-идроқ ва инсоний қадр-қиммат асосида қурилган тамаддун асосчисидир. Нафақат ислом тарихида, балки инсоният  тарихида ҳам мислсиз бурилиш нуқтаси саналган шахс. Ҳазрат Муҳаммад /с/ нинг аҳл байтнинг 6 чи имоми ва бу пайғамбарлик меросининг ҳақиқий фарзандлари Имом Жаъфар Содиқ/с/ ғоялар ва мазҳаблар уйғунлиги даврида пайғамбар ҳаётларига асосланган ақл-илм ва тасаввуф мактабига асос солган ва бугунги кунгача ҳақиқат изловчиларини илҳомлантиришда давом этмоқда. Имом Содиқ/с/нинг пайғамбар билан алоқалар шунчаки қон томири эмас, балки маънавий ва идрокнинг давоми, у иймон ва ақл-идрокни қайта белгилашни талаб қиладиган мураккаб даврда Муҳаммадий /с/ нуқтаи назарининг буюклигининг ташувчиси эди.

Дунё маънавий,ахлоқий, гносеологик инқирозлар гирдобида кураш олиб бораётган бир даврда тафаккур ва маънавиятнинг асл манбаларига қайтиш ҳаётий заруратга айланди. Ислом азиз пайғамбари /с/ тавалудлари нафақат мусулмонларни, балки зўравонлик ва маъносизликдан чарчаган инсониятни ҳам тинчлик ва донологик соҳилларига етаклай оладиган мерос ҳақида чуқур фикр юритиш имкониятидир.  Муҳаммадий /с/ нуқтаи назар раҳм -шафқат, мулоқот ва инсоний қадр қимматга асосланган. Жоҳилият асрида инсонларни қабила, қон ва хурофот қуллигидан  халос этган, бирга яшаш адодат ва маъни уфқларини очган пайғамбар. Георафик чегаралар вайрон бўлаётган, аммо руҳий деворлар баландлашаётган дунёда бу истиқболни қайта талқин қилиш ўзига хослик ва маънавий инқирозларни енгиш йўли бўлиши мумкин. Бу йўлда Имом Содиқ/с/ тафаккури ақл ва иймон, илм ва тасаввуф , тажриба ва сезги ўртасидаги кўпчилик сифатида мислсиз мавқега эга .Интелектуал келишмовчиликлар даврида у диний рационаллик ҳақиқий савол-жавоб билан бирлаштирган мактабга асос солди. Бугунги кунда,ҳақиқатдан кейинги ва юзаки маълумотлар асрда би ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ жонлантиршимиз  керак бўлган модел.

Бугунги дунё барча технологик ютуқлар билан, маъно бўшлиғидан азият чекмоқда. Пайғамбарлик ҳикмати ва ҳалол ақлга тарихий соғиниш сифати эмас, балки замондош инсонни қайта тиклаш йўли сифатида қайтиш-жасорат ва чуқур мулоҳаза билан ҳал қилиниши керак бўлган заруратдир. Бу икки юбилей инсониятни. дунёни ва ҳақиқат билан муносабатлариимзни қайта кўриб чиқишга таклифдир.