март 30, 2017 18:16
Афғонистон ҳукумати мамлакат махсус бўлинмалари сонини икки баравар оширмоқчи. Ҳозирда, уларнинг сони 17 минг ҳарбий хизматчини ташкил этади, деб хабар қилмоқда Рейтер агентлиги маҳаллий ва ғарб мулозимларига асосланган ҳолда. Бу ҳақда Кун.ўз сайти ҳам хабар берган.