Афғонистон махсус кучлар сонини икки каррага оширишни режалаштирмоқда
(last modified Thu, 30 Mar 2017 13:16:42 GMT )
март 30, 2017 18:16 Asia/Tashkent
  • Афғонистон ҳукумати мамлакат махсус бўлинмалари сонини
    Афғонистон ҳукумати мамлакат махсус бўлинмалари сонини

Афғонистон ҳукумати мамлакат махсус бўлинмалари сонини икки баравар оширмоқчи. Ҳозирда, уларнинг сони 17 минг ҳарбий хизматчини ташкил этади, деб хабар қилмоқда Рейтер агентлиги маҳаллий ва ғарб мулозимларига асосланган ҳолда. Бу ҳақда Кун.ўз сайти ҳам хабар берган.

Хабарларга кўра, Афғонистоннинг 300 минг кишилик армиясининг унча катта бўлмаган қисмини  ташкил этувчи махсус кучлар мамлакатда олиб бориладиган ҳужумкор амалиётларнинг 70 фоизини бажаради. 

"Бизнинг махсус бўлинмаларимиз кучайтирилиши ва яхшироқ жиҳозланиши керак", — деган мудофаа вазирлиги вакили Давлат Вазирий. У аниқ рақамларни келтирмаган, бироқ махсус бўлинма армия корпуси даражасига етказилишини қўшимча қилган. 

Агентлик манбаларининг сўзларига кўра, гап уларнинг сонини икки карра ошириш ҳақида бормоқда. Афғон ҳукумати, айни вақтда, хорижий донор мамлакатлар билан ушбу режани лойиҳалаштириш борасида музокаралар олиб бормоқда.