декабр 15, 2019 14:25
Куни кеча Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари иштирокида журналистлар учун “Юртимиздаги даволаш муассасаларида касалликларни ташхислаш ва даволашда замонавий ва инновацион усулларни татбиқ этилиши” мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.