Самолёт бортида инсон юраги топилгани сабабли аэропортга қайтарилди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i41057
Southwest Airlines авиакомпаниясининг самолёти бортида донор органи унутиб қолдирилгани сабабли учган аэропортига қайтиб борди. Бу ҳақда Seattle Times хабар берди.
(last modified 2018-12-15T06:43:31+00:00 )
декабр 15, 2018 11:43 Asia/Tashkent
  • Самолёт бортида инсон юраги топилгани сабабли аэропортга қайтарилди
    Самолёт бортида инсон юраги топилгани сабабли аэропортга қайтарилди

Southwest Airlines авиакомпаниясининг самолёти бортида донор органи унутиб қолдирилгани сабабли учган аэропортига қайтиб борди. Бу ҳақда Seattle Times хабар берди.

Ҳодиса Сиэтл шаҳридан Далласга учаётган самолёт бортида юз берган. Учиш вақтида кема капитани йўловчиларга бортда унутиб қолдирилган донор юраги сабабли фавқулодда ортга қайтиш ҳақида хабар берган. Йўловчилар эшитган хабаридан ҳайратда қолган, бироқ бироздан сўнг одамни қутқариш имкониятини эшитиб хурсанд бўлган.

Sierra Donor Services ташкилоти вакилларининг сўзларига кўра, юрак Сакраментодан Сиэтлга жўнатилган эди.

Таъкидланишича, юрак донор вафотидан кейин 48 соат ичида беморга қўйилиши керак. Донор юраги яроқсиз бўлиб қолишидан 12 соат олдин беморга қўйилган.