Эронда Ғарбий Осиёдаги энг йирик саратон касалхонаси очилди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i99738-Эронда_Ғарбий_Осиёдаги_энг_йирик_саратон_касалхонаси_очилди
Теҳронда 610 дан ортиқ ўринли Ғарбий Осиёдаги энг йирик шифохона бўлган Эрон саратон институти касалхлонаси очилди.
(last modified 2026-06-02T14:23:55+00:00 )
июн 02, 2026 19:22 Asia/Tashkent
  • Эронда Ғарбий Осиёдаги энг йирик саратон касалхонаси очилди
    Эронда Ғарбий Осиёдаги энг йирик саратон касалхонаси очилди

Теҳронда 610 дан ортиқ ўринли Ғарбий Осиёдаги энг йирик шифохона бўлган Эрон саратон институти касалхлонаси очилди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, сешанба куни эрталаб Эрон соғлиқни сақлаш ва тиббий таълим вазири, Муҳаммадризо Зафарғандий иштирокида, Эрон саратон институти касалхонасининг янги биноси очилди. Мамлакатда саратон касаллигининг барча турларини олдини олиш, ташхислаш ва даволаш бўйича илмий маркази сифатидаги ушбу марказ 60 минг квадрат метр майдонда қурилган ва 18 қаватдан иборат бўлиб, қурилиш лойиҳаси қиймати қарйиб 12 гематга баҳоланган.

Эрон саратоншунослик институти, Ғарбий Осиёдаги энг йирик саратон касаллигини даволаш шифохонаси ҳисобланади. Ушбу тиббиёт марказни жиҳозлаш қиймати 4600 миллиард туман бўлиб, унда 37 та ихтисослаштирилган бўлим, 11 та тасвир ва радиотерапея аппарати, 96 та кимиётерапия ётоқлари мавжуд.

Эрон соғлиқни сақлаш ва тиббиёт таълим вазири , Муҳаммадризо Зафарғандий шунингдек Имом Хуманий /р.а/ шифохоналари мажмуасида саратон институтининг янги миллий шифохона лойиҳасининг очилиш маросимида ушбу марказининг очилиши сўнгги йилларда мамлакат соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилган энг муҳим чора -тадбирлардан бири, деб ҳисоблади. Унинг таъкидлашича, мамлакатнинг оғир шароитларда бундай комплекснинг ишга туширилиши соғлиқни сақлаш тизими хизматлар  кўрсатишининг узлуксизлиги ва тиббиёт  инфратузилмасини ривожлантириш бўйича миллий қатъийликдан аниқ хабар беради.